Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Европада ноҳукумат ташкилотлар мақомининг асосий принциплари ва тушунтириш хати (Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасининг қарори 837-мажлис - 2003 йил 16 апрель)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЕВРОПАДА НОҲУКУМАТ ТАШКИЛОТЛАР

МАҚОМИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

ВА ТУШУНТИРИШ ХАТИ (19)


Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасининг қарори

837-мажлис - 2003 йил 16 апрель


2.3-банд


Европа Кенгаши билан ноҳукумат ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар - Маърузачининг Ҳисоботи

(RAP-ONG(2003)6, RAP-ONG(2003)2 revised, RAP-ONG(2003)3 revised 2, RAP-ONG(2003)4)

Европа Кенгашига аъзо мамлакатларнинг Доимий вакиллари


5. “Европада ноҳукумат ташкилотлари мақомининг асосий принциплари”ни (RAP-ONG(2003)4) катта мамнуният билан қабул қилдилар ва Котибиятга уларни мумкин қадар кенг тарқатилишини, хусусан Европа Кенгашининг ахборот марказлари орқали ҳамда Ташкилот ҳузурида маслаҳат бериш мақомига эга бўлган ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликда тарқатилишини таъминлаш юзасидан кўрсатма бердилар.




ЕВРОПАДА НОҲУКУМАТ ТАШКИЛОТЛАР

МАҚОМИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ



Амал қилиш соҳаси

Асосий принциплар

Мақсад ва вазифалар

Таъсис этиш

Уставнинг мазмуни

Аъзолик

Ҳуқуқий субъектлик

Ҳуқуқий субъектлик мақомига эга бўлиш

Бошқарув

Мол-мулк ва маблағлар тўплаш

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

Очиқ-ойдинлик ва ҳисобдорлик

Назорат

Жавобгарлик

Давлат органлари билан муносабатлар



Страсбургда 2001 йил 19-20 ноябрда, 2002 йил 20-22 мартда ва 2002 йил 5 июлда бўлиб ўтган кўп томонлама учрашувларнинг иштирокчилари,

Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенциянинг “ҳар ким тинч йиғинлар ва бошқалар билан уюшиш эркинлиги ҳуқуқига эга” эканлиги хусусидаги 11-моддасини эътиборга олиб,

Халқаро ноҳукумат ташкилотларини ҳуқуқ субъектлари деб эътироф этиш тўғрисидаги Европа конвенциясини (ЕТS N 124) ва унинг аъзолари сонини кенгайтириш мақбуллигини эътиборга олиб,

Ноҳукумат ташкилотлари (бундан буён матнда  НҲТ) демократик жамиятнинг яшовчанлигини, хусусан уни жамиятнинг билимдонлиги оширилиши ва фуқароларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этиши орқали ривожлантириш, рўёбга чиқариш ҳамда сақлаб туришга катта ҳисса қўшади ва худди шунингдек жамиятнинг маданий ҳаётини ривожлантиришга ҳамда ижтимоий фаровонликка кўмаклашади деб ҳисоблаб,

БМТ Устави ва Европа Кенгаши Уставининг мақсадларига эришиш ҳамда принципларини бажариш ишига НҲТ бебаҳо ҳисса қўшади деб ҳисоблаб,

НҲТнинг ҳиссаси жамиятнинг турли қисмлари ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги боғловчи ахборот бўғини ролини бажариш, қонун ҳужжатларидаги ва давлат сиёсатидаги ўзгаришларни жадаллаштириш ҳамда муҳтожларга ёрдам кўрсатишдан то техник ва профессионал стандартларни ишлаб чиқиш, миллий ва халқаро қонун ҳужжатлари бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилишини текшириш, ўзини намоён этиш учун имкониятлар бериш, шунингдек умумий манфаатларни кўзлаш, олға суриш ва ҳимоя қилишгача бўлган ғоят хилма-хил фаолият турлари орқали амалга оширилади деб ҳисоблаган ҳолда,

Кўплаб НҲТнинг мавжуд бўлиши улар аъзоларининг йиғинлар ва уюшиш эркинлигига бўлган ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишининг ҳамда НҲТ жойлашган мамлакатнинг демократик хилма-хиллик принципларига содиқлиги белгисидир деб ҳисоблаб,

НҲТдаги олиб бориладиган ишлар нафақат ҳуқуқларни, балки мажбуриятларни ҳам назарда тутишини эътироф этган ҳолда,

Ушбу Европада ноҳукумат ташкилотлари мақомининг асосий принципларини қабул қилдилар.



Амал қилиш соҳаси


1. НҲТ - бу, аслида, кўнгилли ўзини ўзи бошқарувчи ташкилотлар бўлиб, шу боис улар давлат ҳокимияти органларига бўйсуниши мумкин эмас. Уларни тавсифлаш учун миллий қонун ҳужжатларида қўлланиладиган атамалар турлича бўлиши мумкин, булар уюшмалар, ҳайрия жамиятлари, фондлар, жамоат, нотижорат ташкилотлари, жамиятлар ва трастлар бўлиши мумкин. Сиёсий партиялар принципи бўйича фаолият кўрсатувчи тузилмалар ноҳукумат ташкилотлари жумласига кирмайди.


2. Алоҳида (жисмоний ёки юридик) шахслар ва шахслар гуруҳлари томонидан тузилган ташкилотлар НҲТ жумласига киради. Улар таркиби ва фаолият доирасига кўра ҳам миллий, ҳам халқаро бўлиши мумкин.


3. НҲТ - булар одатда, гарчи ҳар доим бўлмаса ҳам, аъзоликка асосланган ташкилотлардир.


4. НҲТнинг асосий мақсади фойда олиш эмас. Улар ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида оладиган фойда аъзолари ёки муассислари ўртасида тақсимланмайди, балки ташкилот вазифаларини бажаришга йўналтирилади.


5. НҲТ норасмий ташкилотлар ҳам, ҳуқуқий субъектликка эга тузилмалар ҳам бўлиши мумкин. Ҳуқуқий субъектликка қўшимча равишда НҲТ оладиган молиявий ва бошқа қўллаб-қувватланишдаги фарқларни акс эттириш мақсадида, улар миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ турлича мақомдан фойдаланиши мумкин.



Асосий принциплар


6. НҲТ алоҳида шахслар ёки шахслар гуруҳлари ташаббуси билан тузилади. Шу сабабли бундай ташаббус миллий ҳуқуқ ва молия тизимининг тегишли қоидалари доирасида қўллаб-қувватланиши керак.


7. Барча НҲТ эркин фикр билдириш ҳуқуқидан фойдаланилади.


8. Ҳуқуқий субъектлик мақомига эга бўлган НҲТ бошқа юридик шахсларда бўлгани сингари имкониятларга эга бўлиши, одатда юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий, фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи нормаларига мувофиқ фаолият кўрсатиши ҳамда санкцияларга дучор этилиши керак.


9. Давлат ҳокимияти органининг НҲТга нисбатан ҳар қандай ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги маъмурий тартибда, шунингдек мустақил, холис ва тўлиқ юрисдикцияга эга бўлган судда кўриб чиқилиши керак.



Мақсад ва вазифалар


10. НҲТ вазифаларининг ўзи ҳам, уларга эришиш воситалари ҳам қонуний бўлиши шарти билан ўз вазифаларини эркин шакллантиради ва бажаради. НҲТнинг мумкин бўлган вазифалари орасида, ташкилотнинг нуқтаи назари давлатнинг расмий сиёсатига мослиги ёки мос эмаслигидан қатъи назар, ижтимоий манфаатларни ифодаловчи масалалар бўйича тадқиқотлар, таълим ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти бўлиши мумкин.


11. НҲТни тузишдан мақсад қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳам бўлиши мумкин.


12. Сайловларда бирон-бир номзод ёки партияни қўллаб-қувватловчи НҲТ бунинг сабабини очиқ эълон қилиши керак. Бундан ташқари, бундай қўллаб-қувватлаш сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Сиёсий фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқий субъектликка қўшимча равишда молиявий ва бошқа турдаги ёрдам бериш тўғрисидаги қарорга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.


13. Ҳуқуқий субъект мақомига эга бўлган НҲТ ўз ишининг нотижорат қисмини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳар қандай хўжалик-иқтисодий ва тижорат фаолияти билан, махсус рухсатномасиз, амалга оширилаётган фаолият турларига нисбатан лицензиялаш ва назорат қилиш соҳ

...