Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (Бош Ассамблеянинг 2200 А (XXI)-сонли резолюцияси билан 16.12.1966 й. қабул қилинган. 1976 йил 3 январда кучга кирган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲУҚУҚЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТ (7)


Бош Ассамблеянинг 2200 А (XXI)-сонли резолюцияси

билан 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган


1976 йил 3 январда кучга кирган



Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида эълон қилинган принципларга мувофиқ, инсоният оиласининг барча аъзоларига хос бўлган қадр-қиммат ҳамда тенг ва бузилмас ҳуқуқларини тан олиш принциплари озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг негизи эканлигини эътиборга олиб,

ушбу ҳуқуқлар инсон шахсига хос қадр-қимматдан келиб чиқишини эътироф этиб,

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли бўлган озод инсон шахсининг идеали ҳар бир киши ўз фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларидан, шунингдек ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин бўлган шароит яратилгандагина руёбга чиқишини эътироф этиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставига кўра давлатлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига умумий риоя этилиши ҳамда ҳурмат қилинишини рағбатлантириши шарт эканлигини эътиборга олиб,

ҳар бир алоҳида инсон бошқа одамлар ва ўзи мансуб жамоага нисбатан мажбурияти бўлгани ҳолда ушбу Пактда тан олинаётган ҳуқуқларни рағбатлантириш ва уларга риоя этилишига эришиши лозимлигини эътиборга олиб,

қуйидаги моддалар тўғрисида келишиб олдилар:



I ҚИСМ



1-модда


1. Барча халқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эгадир. Ушбу ҳуқуқ орқали улар ўз сиёсий мақомларини эркин белгилайдилар ҳамда ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий тара??иётларини эркин ҳолда таъминлайдилар.


2. Барча халқлар ўз мақсадларига эришиш учун ўз табиий бойликлари ва ресурсларини эркин тасарруф этадилар, бунда ўзаро наф кўриш принципига асосланган халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган бирор-бир мажбуриятга зарар етмаслиги лозим. Ҳеч бир халқ ўзига тегишли бўлган тирикчилик воситаларидан ҳеч қачон маҳрум қилинмаслиги шарт.


3. Ушбу Пактда иштирок этувчи барча давлатлар, шу жумладан ўзини ўзи бошқара олмаётган ва васийликдаги ҳудудларни бошқариш учун жавобгар давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави қоидаларига мувофиқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишни рағбатлантириши ва бу ҳуқуқни ҳурмат қилиши лозим.



II ҚИСМ



2-модда


1. Ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат якка тартибда ҳамда халқаро ёрдам ва ҳамкорлик тартибида, жумладан, иқтисодиёт ва техника соҳаларида мазкур Пактда эътироф этилган ҳуқуқларнинг изчил тўлиқ рўёбга чиқ

...