Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (Бош Ассамблеянинг 16.12.1966 й. 2200 А (XXI)-сон резолюцияси билан қабул қилинган. 1976 йил 23 мартда кучга кирган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ФУҚАРОЛИК ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТ (3)


Бош Ассамблеянинг 1966 йил 16 декабрдаги 2200 А (XXI)-сонли

резолюцияси билан қабул қилинган


1976 йил 23 мартда кучга кирган



Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида эълон қилинган принципларга мувофиқ, барча инсоният оиласининг аъзоларига хос қадр-қимматни ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси эканлигини эътиборга олиб,

бу ҳуқуқлар инсон шахсига хос бўлган қадр-қимматдан келиб чиқишини эътироф этиб,

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ, қўрқув ва муҳтожликдан озод бўлган, фуқаролик ва сиёсий эркинликдан фойдаланувчи озод инсон шахси идеали ҳар бир одам ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин бўлган шароит яратилгандагина руёбга чиқиши мумкинлигини эътироф этиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставига асосан давлатлар инсон ҳукуқлари ва эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя этилишини рағбатлантириши шартлигини эътиборга олиб,

ҳар бир алоҳида инсон бошқа одамлар ва ўзи мансуб бўлган жамоага нисбатан мажбуриятларга эга бўлган ҳолда ушбу Пактда тан олинган ҳуқуқлар рағбатлантирилиши ва риоя этилишига эришиши лозимлигини эътиборга олиб,

қуйидаги моддалар тўғрисида бир тўхтамга келдилар:



I ҚИСМ



1-модда


1. Барча халқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқукига эгадир. Ушбу ҳуқуқ асосида улар ўз сиёсий мақомларини эркин белгилайдилар ва ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишларини эркин таъминлайдилар.


2. Барча халқлар ўз мақсадларига эришиш учун ўзаро манфаатдорлик принципига асосланган халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган бирон-бир мажбуриятга зиён етказмасдан ўз табиий бойликлари ва ресурсларини эркин ҳолда тасарруф этиши мумкин. Ҳеч бир халқ ҳеч бир ҳолатда ўзига тегишли тирикчилик воситаларидан маҳрум этилмаслиги керак.


3. Ушбу Пактда иштирок этувчи барча давлатлар, шу жумладан ўзини ўзи бошқара олмайдиган ва васийликка олинган ҳудудларни бошқариш учун жавобгар бўлган давлатлар ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави қоидаларига мувофиқ, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишни рағбатлантириши ҳамда бу ҳуқуқни ҳурмат қилиши лозим.



II ҚИСМ



2-модда


1. Ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз ҳудудида турган ва ўз юрисдикцияси остида бўлган барча шахсларнинг ушбу Пактда эътироф этилган ҳукуқларини ҳеч бир айирмачиликсиз, жумладан, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши ёки ўзга ҳолатидан қатъи назар ҳурмат қилиш ва таъминлаш мажбуриятини олади.


2. Агар бу нарса ҳали мавжуд қонун ҳужжатларида ёки бошқа чоралар орқали назарда тутилмаган бўлса, ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўзининг конституциявий тартиб-таомилларига ва ушбу Пакт қоидаларига мувофиқ ушбу Пактда эътироф этилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлиши мумкин бўлган шундай қонун ҳужжатларини ёки бошқа тадбирларни қабул қилиш учун зарур чораларни кўриш мажбуриятини олади.


3. Ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:


а) ушбу Пактда тан олинган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган ҳар қандай шахсни, агар бу бузилиш расмий сифатда ҳаракат қилган шахслар томонидан содир этилган бўлса ҳам, ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситаси билан таъминлаш;


b) ана шундай ҳимоя талаб қилувчи ҳар қандай шахс учун юридик ҳимоя ваколатли суд, маъмурий ёки қонун чиқарувчи ҳокимиятлар томонидан ёки давлатнинг ҳуқуқий тизимида назарда тутилган бошқа ваколатли органлар томонидан таъминлаши ва суд орқали ҳимояланиши имкониятини ривожлантириш;


c) ҳуқуқий ҳимоя воситалари берилганда, ваколатли ҳокимиятлар томонидан бунинг қўлланилишини таъминлаш.



3-модда


Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар эркаклар ва аёллар учун ушбу Пактда назарда тутилган барча фукаролик ва сиёсий ҳуқуқлардан бир хилда фойдаланилишини таъминлаш мажбуриятини оладилар.



4-модда


1. Давлатда фавқулодда ҳолат юз берган вақтда, миллат ҳаёти таҳдид остида қолган ва бу ҳолат ҳақида расмий равишда эълон килинганда ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар мазкур Пакт бўйича олган ўз мажбуриятларидан чекиниш учун чоралар кўриши мумкин, лекин бу чекинишни аҳвол кескинлиги талаб этган бўлиши ҳамда бу чоралар халқаро ҳуқуқ бўйича бошқа мажбуриятларга хилоф бўлмаслиги ва ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишига қараб камситишга олиб келмаслиги керак.


2. Ушбу қоида 6, 7, 8 (1 ва 2-бандлар), 11, 15, 16 ва 18-моддалардан бирор-бир чекиниш учун асос бўла олмайди.


3. Ушбу Пактда иштирок этувчи чекиниш ҳуқуқидан фойдаланувчи ҳар қандай давлат ўзи чекинган қоидалар ҳақида ва шундай қарорга келишга олиб келган сабаблар ҳақида дарҳол Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби орқали мазкур Пактда иштирок этувчи бошқа давлатларни хабардор килиши керак. Шунингдек, ўша воситачи орқали бундай чекиниш тўхтатиладиган сана тўғрисида ҳам хабар берилиши керак.



5-модда


1. Ушбу Пактдаги ҳеч нарса

...