Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий ва Шарқий Европада нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари (Дуглас Ратцен, Майкл Дюрам ва Дэвид Мур, 2005 йил, сентябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

МАРКАЗИЙ ВА ШАРҚИЙ ЕВРОПАДА

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ


Дуглас Ратцен, Майкл Дюрам ва Дэвид Мур (239)


2005 йил, сентябрь



Кириш

Умумий қонунлар қоидалари. Қонунларнинг

мослиги ва аниқлиги

Умумий конституциявий ва қонунчилик асоси

Ташкилотларнинг турлари

Уюшмалар (бирлашмалар)

Мақсадлар

Рўйхатга олиш ва таъсис этиш бўйича талаблар

Масъул давлат органи

Рўйхатга олиш тартиб-таомили

Рад этиш учун асос

Процессуал кафолатлар

Ижтимоий-фойдали ташкилотларни рўйхатга олиш

Давлат регистрлари

Умумий ваколатлар

III. Бошқарув

A. Тузилмалар

B. Ҳисобот бериш

IV. Мулкни тарқатиш ва тақсимлаш

Ихтиёрий тугатиш

Мажбурий тугатиш

C. Тугатиш

V. Тартибга солиш

A. Идора қилувчи органлар

B. Лицензиялаш ва ҳукумат рухсатлари

C. Ҳисобдорлик

D. Қонунни мажбурий қўллаш ва санкциялар

VI. Хорижий ташкилотлар

A. Рўйхатга олиш

B. Хорижий молиялаштириш

VII. Бошқа масалалар

A. Қайта тузиш

B. Ҳайриялар/Инвестициялар

C. Ижтимоий-сиёсий фаолият

VIII. Солиқ қонунчилиги

A. Ҳайрия муассасалари учун солиқ имтиёзлари

B. Донорлар учун имтиёзлар

C. Улушлар

D. Тижорат /тадбиркорлик/ хўжалик фаолияти

E. Ҳисоб бериш

F. Бошқа масалалар

IX. Қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш

A. Қонун ҳужжатлари талабларига умумий риоя этиш

B. Аниқ қоидалар ва нормаларга риоя этиш

C. Санкциялар

X. Давлат субсидиялари

XI. Хусусийлаштириш

XII. Хулосалар



Кириш


Мазкур мақолада Марказий ва Шарқий Европадаги (МШЕ) (240) нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тадқиқ қилиш мақсад қилиб қўйилган. Мақолада кенг манзара намоён этилган. Қўшимча ва батафсил ахборотни www.icnl.org сайтидан топиш мумкин. (241)

Биринчи навбатда атамаларни кўриб чиқиш муҳим. “Ҳайрия ташкилоти” атамаси МШЕ контекстида бевосита амал қилувчи атама ҳисобланмайди. МШЕ мамлакатлари кўпроқ континентал ҳуқуқнинг икки шаклини эътироф этадилар: уюшмалар ва жамғармалар. Бундан ташқари, айрим мамлакатларда қўшимча шакллар: Венгрияда “ижтимоий фойдали компаниялар” ва Хорватияда “хусусий муассасалар” тан олинади.

МШЕдаги барча мамлакатлар солиқ/молия имтиёзлари ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар тоифасини тан оладилар. Баъзан бу имтиёзлар аниқ ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкилот сифатида рўйхатга олинишдан бошланади. Масалан, Чехиядан жамғармалар ўз мақсадига кўра ижтимоий манфаатларга хизмат қилиши керак ва тўла ҳажмда солиқ/молия имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Бошқа ҳолатларда ташкилотлар ёки шахсий фойда олиш учун, ёки ижтимоий фойдали мақсадларда рўйхатга олиниши мумкин. Алоҳида қонун ҳужжатларида (одатда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжати ёки “ижтимоий-фойдали ташкилотлар тўғрисида”ги қонунларда) бу ташкилотлардан қайсилари солиқ/молия имтиёзларини олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилади.

Ушбу мақола мақсадлари учун уюшмалар, жамғармалар ва шунга ўхшаш ташкилотлар “нотижорат ташкилотлари” ёки “НТТ” деб аталади. (242) Ижтимоий фаровонликка ёки ҳайрия мақсадларига хизмат қилувчи ташкилотлар тоифаси “ижтимоий фойдали ташкилотлар” ёки “ИФТ” деб аталади. Қуйида ҳам НТТ, ҳам ИФТ фаолиятини тартибга солувчи қонунлар таҳлил қилинади, МШЕдаги нотижорат ташкилотларининг қонунчилик асосларини тушуниш учун ташкилотнинг ҳар икки шакли эътироф этилади.


Умумий қонунлар қоидалари.

Қонунларнинг мослиги ва аниқлиги


Марказий ва Шарқий Европанинг қарийб барча мамлакатларида минтақадаги сиёсий тизим ўзгаргандан кейинги 15 йил мобайнида НТТлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик асоси катта ва ҳар томонлама етарлича ислоҳ қилинди.

Бу минтақада НТТларга нисбатан татбиқ қилинадиган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ёки умуман йўқ эди, ёки эскирганди. Айрим мамлакатлар эски қонунчиликка таянадилар, масалан, Руминияда уюшмалар ва жамғармалар 1924 йилдаги 21-сон қонунга мувофиқ рўйхатга олина бошлади. Бошқа мамлакатлар, масалан Чехия Республикаси тезлик билан уюшмалар фаолиятини тартибга солувчи янги қонунларни қабул қилишди. Ҳозирги вақтда Сербиядан ташқари барча мамлакатлар НТТлар фаолиятининг асосий масалаларини ва уларни рўйхатга олишни тартибга солувчи янги оралиқ қонунларни қабул қилишди. Ушбу ҳисоботда касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ёки шундай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги бошқа ташкилотлар учун ҳуқуқий доиралар кўриб чиқилмайди.

НТТлар ҳақидаги қонунчилик базаси фақат битта “НТТ тўғрисидаги қонун”дан иборат эмас, балки турли қонунлар ва қонуности ҳужжатлари, жумладан оралиқ қонунчилик, ижтимоий фойдали фаолият тўғрисидаги низомлар, солиқ қонунчилиги, давлат харидлари тўғрисидаги қонунлар ва бошқалар ичида жамоатчилик иштирок этиши учун қонунчилик асоси каби туркум ҳужжатлардан иборат бўлади. Оралиқ қонунчиликни МШЕ мамлакатларида баъзан фуқаролик кодексида (Венгрия), баъзан айрим қабул қилинган қонунларда (Болгария, Хорватия), баъзан эса ҳам фуқаролик кодексида, ҳам айрим қонунларда (Чехия Республикаси) учратиш мумкин. Қонунчилик асосининг аниқлиги ва мослиги мамлакатлар бўйича кенг фарқланади. Рўйхатга олиш тартиби оддий бир босқичли (Косово) ёки оғир маъқуллаш жараёнидан иборат икки босқичли ёки алоқадор қонунларнинг чалкашларидан иборат (Сербия) бўлиши мумкин. Солиқ қонунчилиги НТТлар учун тегишли солиқларни тўлашдан озод қилишни ва донорлар учун рағбатларни назарда тутиши мумкин ёки оралиқ қонунчиликда кўриб чиқиладиган солиқ имтиёзларини назарда тутмаслиги мумкин. НТТларни давлат томонидан молиялаштириш етарлича шаффоф (Венгрия) бўлиши мумкин ёки етарлича даражада ношаффоф жараён бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, кейинги 15 йилда қонунчиликни жиддий ислоҳ қилишга уринишларга қарамасдан бу минтақадаги мамлакатлар қонунларида муаммолар, зиддиятлар ва тўсиқ бўлуви қоидалар сақланиб қолмоқда. Кўп мамлакатларда НТТлар фаолиятини тартибга солувчи қонунларни амалга ошириш ва қонунчилик базасини яхшилаш мақсадларидаги узлуксиз уринишлар давом этмоқда.


Умумий конституциявий ва қонунчилик асоси


Марказий ва Шарқий Европадаги барча мамлакатлар уюшиш эркинлигини кафолатлайди. Кўпчилик мамлакатларда конституция бевосита шаклда клублар, жамиятлар ва уюшмалар каби ташкилотлар тузишга имкон беради. Айрим мамлакатлар ташкилотга кириш ҳуқуқини (Чехия, Венгрия, Косово, Македония), шунингдек, бирлашмага аъзо бўлмаслик ҳуқуқини (Македония, Сербия ва Черногория) тан олади. Қизиғи, Черногориянинг 1992 йилдаги конституцияси “давлатнинг молиявий кўмагида миллий ва этник гуруҳларга таълим, маданий ва диний уюшмаларни тузиш ҳуқуқини” кафолатлайди (Черногория Конституцияси 70-модда, 1992 йил).

Айрим мамлакатларда бу эркинлик фақат фуқароларга татбиқ этилади (Болгария, Македония, Руминия), аммо кўпчилик мамлакатларда у кенг қўлланилади ва барчани қамраб олади (Босния, Хорватия, Чехия, Эстония, Венгрия, Косово, Польша, Сербия ва Черногория, Словакия). Конституциявий тизим уюшмалар тузиш (ҳар бир киши учун мумкин) ҳуқуқи ва сиёсий партиялар тузиш ҳуқуқи (фақат фуқароларга татбиқ этилади) ўртасидаги тафовутни белгилайди.

Айни вақтда ҳар бир конституция уюшиш эркинлигига муайян чеклашларни, яъни қуйидагиларни ўз ичига олади:


- миллий ёки жамоат хавфсизлиги манфаатлари, тартибсизликлар ёки жиноятларнинг олдини олиш, саломатликни ва ахлоқий қадриятларни ҳимоя қилиш, бошқа фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан оқланадиган чеклашлар (Босния, Чехия, Косово, Сербия ва Черногория, Словакия);

- мамлакат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, конституциявий тузуми ёки миллат бирлигини бузиш мақсадини ўз олдига қўювчи уюшмалар тузишни тақиқлаш (Болгария, Хорватия, Эстония, Македония, Руминия, Сербия ва Черногория);

- ирқий, миллий, этник ёки диний адоватни қўзғашни тақиқлаш (Болгария, Македония, Сербия ва Черногория);

- уюшмаларнинг сиёсий плюрализмга ёки ҳуқуқий давлат тамойилларига қарши қаратилган мақсадлари ва фаолиятини тақиқлаш (Руминия);

- сиёсий мақсадларни кўзловчи қуролли гуруҳларни (Венгрия) ёки мақсадларга зўравонлик йўли билан эришишга интилувчи парламент тузилмаларини (Болгария) тақиқлаш;

- сиёсий партиялар соҳасига кирувчи сиёсий фаолиятда иштирок этишга интилувчи уюшмалар тузишни тақиқлаш (Болгария).


МШЕда бу конституциявий ҳуқуқлар ва чеклашлар халқаро ҳуқуқ, яъни айнан Европа Кенгашининг 40 дан ортиқ мамлакати (243) ва минтақадаги барча мамлакатлар томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Европа Конвенциясининг 11-моддаси (ECHR) руҳида қўлланиши керак (1953). ECHR Конвенцияси ўзининг тегишли қоидаларида қуйидагиларни назарда тутади:


1. Ҳар бир фуқаро тинч йиғилишлар ўтказиш эркинлиги ва бошқалар билан уюшиш эркинлиги ҳуқуқига эга, жумладан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмалари тузиш ва уларга кириш ҳуқуқига эга.


2. Бу ҳуқуқлардан фойдаланишда ҳеч қандай чеклашлар жорий қилиниши мумкин эмас. Қонун билан белгиланган ва демократик жамиятда зарур бўлган миллий ёки жамоат хавфсизлиги манфаатлари йўлидаги, тартибсизликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, саломатликни ёки ахлоқий қадриятларни ҳимоя қилиш, бошқа фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун чеклашлар бундан мустасно. Мазкур модда бу ҳуқуқлардан фойдаланишда қуролли кучлар, полиция вакиллари ёки давлат маъмурияти томонидан қонуний чеклашлар белгилаш имкониятини истисно қилмайди.


Шуниси муҳим аҳамиятга эгаки, ECHR конвенцияси баҳсларни ҳал қилишнинг Инсон ҳуқуқларига тааллуқли масалаларинигина кўриб чиқувчи биринчи халқаро суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судини ўз ичига олувчи батафсил ўйланган механизмини яратади. Ўз қарорларида Европа суди шуни қатъий белгиладики, халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳар бир фуқаро қонуний рўйхатга олинган уюшмалар тузиш ҳуқуқига эга, тузилгандан кейин бу ташкилотлар кенг ҳуқуқий ҳимояланиш ҳуқуқига эга. (244)

Уюшиш эркинлиги ҳуқуқини эҳтимолий чеклаш учун асослар бўлишига қарамасдан, бундай асослар чеклангандир ва бундай чеклашлар ўрнатишда давлат масъулият юкини ўз зиммасига олади.


Ташкилотларнинг турлари


Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари, қоида тариқасида, ташкилий шакллар доирасида ихчам ва оқилона ташкилотларни эътироф этишади. Уюшмалар (Universitas personarum) ва жамғармалар (Universitas rerum) нотижорат ташкилотларининг икки асосий ҳуқуқий шакли ҳисобланади. Уюшмалар аъзолик ташкилотлари ҳисобланади, унинг аъзолари ёки уларнинг сайланган вакиллари ташкилотнинг олий раҳбарлик органини тузишади. Улар ижтимоий фаровонликка ёки аъзоларнинг ўзаро манфаатларига хизмат қилиш мақсадларида тузилиши мумкин. Жамғармалар аниқ мақсад учун мўлжалланган мол-мулк бўлишини анъанавий тарзда талаб қилади, ва алмашмайдиган директорлар кенгаши томонидан бошқарилади (масалан, ҳар бир директорлар кенгаши ўз ворисини белгилайди). Айрим мамлакатларда улар хусусий мақсадларга хизмат қилиши мумкин, кўпчилик мамлакатларда жамғармалар ижтимоий фаровонликка хизмат қилиши керак.

Ҳам уюшмалар, ҳам жамғармалар “тақсимламасликка чеклаш” билан очиқ ёки ноочиқ боғлагандир. Бошқага сўз билан айтганда, уюшмалар, жамғармалар ва бошқа нотижорат ташкилотларига фойда ёки соф даромадини тақсимлаш ва бирор бир шахсга бериш тақиқланади. Бу нотижорат ташкилотларини (баъзан “фойда олмайдиган ташкилотлар” деб аниқ аталувчи) тижорат компанияларидан фарқловчи умумий хусусиятдир.


Уюшмалар (бирлашмалар)


1. Жамғармалар

2. Қўшимча ташкилий шакллар

3. "Ижтимоий-фойдали мақом"



Уюшмалар фаолиятини тартибга солувчи нормалар ва қонуности ҳужжатлари турли мамлакатларда турлича бўлсада минтақадаги барча мамлакатлар уюшмаларни эътироф этишади. Масалан, илова қилинаётган жадвалларда кўрсатилганидек, кимлар бирлашма тузиши мумкинлиги масаласида жиддий тафовитлар мавжуд. Масалан, бирлашма тузиш учун Венгрия ва Словенияда ўнта, Польшада ўн бешта муассис бўлиши талаб қилинади. Бу мамлакатлардан фарқли равишда Эстония ва Латвияда атиги иккита муассис бўлиши талаб этилади. Болгария ва Руминияда юридик шахслар бирлашма муассислари бўлиши мумкин; Македония ва Словенияда эса юридик шахслар бирлашма таъсис этолмайдилар. (245) Албания ва Венгрияда хорижий фуқаролар уюшмалар тузишлари мумкин; Босния ва Герцеговинада давлат даражасида хорижий фуқаролар муассислар сифатида иштирок этишлари мумкин, аммо фақат агар улар резидентлар ҳисоблансалар ва Боснияда (246) рўйхатдан ўтган бўлсалар; Словенияда хорижий фуқаролар умуман уюшмалар тузишлари мумкин эмас.

Қизиғи, Литва ва Польшада аъзолик асосидаги бир неча хил шаклдаги ташкилотлар тузилган. Польшада анъанавий уюшмалардан ташқари “оддий уюшмалар” назарда тутилган, уларда ҳуқуқий субъект мақоми мавжуд эмас, аммо бошқа уюшмаларга қараганда уларни тузиш осон. Ҳам уюшмаларни, ҳам уюшмаларга ўхшаш “фуқаролик ташкилотларини” тузиш Литвада шундай тарзда ҳал қилинади, аммо жисмоний шахсларнинг аъзолиги чекланмайди. Бундан ташқари, Македония ва Сербия каби айрим мамлакатларда махсус “хорижий фуқароларнинг уюшмаларини” тузишга рухсат берилади, аммо улар қўядиган мақсадлар чекланиши мумкин. (247)


1. Жамғармалар


Минтақадаги барча мамлакатлар “жамғармалар” деб аталувчи ташкилий шаклларга эга. Айрим мамлакатларда жамғарма кўринишидаги ташкилий-ҳуқуқий шакл анча кенг тарқалган. Масалан, Македония жамғарма кўринишидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклни 1998 йилдагина эътироф этди. Бошқа мамлакатлар жамғармаларни анча илгари тан олган (Масалан, Болгарияда 1949 йилги шахс ва оила тўғрисидаги коммунистик қонун жамғармалар тузишга рухсат берди).

Минтақа мамлакатлари одатда "Жамғарма" терминини ифодалашда иккита ёндашувлардан бирини танлайди. Чехия Республикаси ва Словакия сингари уларнинг баъзилари жамғармаларни мазмун-моҳиятига кўра грантлар ажратувчи ташкилотларнинг меҳр-шафқат фаолияти учун мавжуд деб ҳисоблайди. Ушбу мамлакатлар таъминланмаган аъзоликка эга бўлмаган НТТни ўз ичига олувчи бошқа шаклларни қўшимча равишда назарда тутади. Болгария ва Эстония сингари бошқа мамлакатлар ҳам субсидия берувчи, ҳам амалдаги жамғармаларни ўз ичига олувчи жамғармаларга кенгроқ таъриф беради. Ушбу мамлакатларда уюшмалар асосан аъзолик НТТлари ҳисобланади, жамғармалар эса аъзо бўлинмайдиган НТТ ҳисобланади, ва бинобарин, қўшимча ташкилий шаклларга ҳожат йўқ.

Жамғармаларни ташкил этишга нисбатан моддий-ҳуқуқий ва тартиб-таомил талабларида жиддий тафовутлар мавжуд. Чехия Республикаси сингари кўпчилик мамлакатларда жамғармалар жамият фойдасига хизмат қилиши керак. Эстония сингари бошқа мамлакатларда жамғармалар хусусий мақсадлар учун хизмат қилиши мумкин. (248) Деярли барча мамлакатларда жамғармалар бир жисмоний ёки юридик шахс томонидан таъсис этилиши мумкин.

Бундан ташқари, баъзи мамлакатлар жамғармани рўйхатдан ўтказиш учун талаб этилаётган энг кичик ҳиссанинг миқдорини белгилайди. Масалан, Чехия Республикасида жамғарма 500.000 чех кронаси (тахминан 15.500 евро) миқдорида маблағга эга бўлиши талаб этилади, Словакияда эса жамғарма камида 200.000 словак кронаси (тахминан 5.000 евро) миқдорида энг кичик ҳиссага эга бўлиши керак. Бошқа мамлакатларда қулайроқ ёндашув қабул қилинган. Масалан, Словения ва Сербиядаги қонунлар устав капитали учун энг кичик талабларни кўрсатмайди. Бунинг ўрнига улар жамғарма маблағлари ташкилот мақсадларини рўёбга чиқариш учун етарли бўлиши кераклиги кўрсатилади. Шунга ўхшаш равишда Венгрия қонуни устав капитали жамғарма фаолиятини бошлаши учун шунчаки етарли бўлишини талаб қилади.

Шунингдек жамғарма фаолиятини давом эттиришга нисбатан қўйилган талабларда ҳам тафовутлар мавжуд. Словения сингари баъзи мамлакатларда жамғарма доимий асосда ўз фаолиятини олиб бориши назарда тутилади. Эстония ва Албания сингари бошқа мамлакатлар жамғармаларга чекланган даврда ташкил этилишга рухсат беради.


2. Қўшимча ташкилий шакллар


Минтақадаги мамлакатларнинг тахминан ярми бирлашмалар ва жамғармаларга қўшимча равишда ташкилотнинг камида битта янги ташкилий-ҳуқуқий шаклини қабул қилди. Учта аввалги шакллар алоҳида қайд этишни тақозо этади.

Биринчидан, баъзи мамлакатлар грантлар ажратувчи ташкилотлар ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги тафовутни фарқлади. Улар жамғармаларга асосан грантлар ажратувчи ташкилот дея таъриф беради ва асосан грантларга ёки ўз вазифаларини бажариши учун хўжалик фаолиятидан тушувчи даромадга боғлиқ аъзолари бўлмаган НТТ учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шаклни ташкил этади. Кўпинча ушбу НТТлар хусусий касалхоналар, институтлар ва ўқув марказлари сингари хизматлар кўрсатувчи ташкилотларни ўзида ифода этади. Бундай ташкилий-ҳуқуқий шакл Чехия Республикасида "ижтимоий-фойдали жамиятлар", Албанияда "марказлар" деб юритилади.

Иккинчидан, баъзи мамлакатларда (шу жумладан чекланмаган муддат давомида жамғарма мақсадларини рўёбга чиқариш учун жамғарманинг муайян мулки сақланиб қолишини талаб қилувчи барча мамлакатларда) грантлар ажратувчи ташкилотларнинг иккинчи ташкилий-ҳуқуқий шакли, айнан "жамғарма" (fund) назарда тутилган. Хорватияда, масалан, жамғармага (fund) ҳайрия жамғармасига (fund) берилган таърифга ўхшаш таъриф берилади, фақат фарқи шундаки, жамғарма (fund) вақтинчалик асосда (яъни, беш йилдан камроқ вақт мобайнида) ўз мақсадларини кўзлаши керак (249). Шунга ўхшаш равишда Чехия Республикасида (ҳайрия жамғармаларидан (foundation) фарқли ўлароқ) устав капиталга улуш талаб қилмайдиган жамғармалар (fund) эътироф этилади.

Учинчидан, бир қанча мамлакатлар ҳам уюшмалар, ҳам жамғармалар сифатида хусусиятларга эга бўлган ташкилотларни  "очиқ жамғармалар"ни ташкил этди. Бундай ташкилотлар жамғармаларга ўхшаш бўлиб, улар ҳам аниқ (одатда ижтимоий-фойдали) мақсадлар учун мулкни инъом қилади. Бироқ улар (гарчи бундай ташкилотлар сифатида қаралмаса-да) аъзолик ташкилотларининг ўзига хос баъзи муҳим хусусиятларига эга. Унинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, кейинроқ ташкил этилган меҳр-шафқат жамғармалари дастлабки муассислар билан бирга муассис бўлган ҳолда очиқ меҳр-шафқат жамғарма қаторига "кириши" мумкин. Бу ташкилот ўз мажбуриятларини бажармайдиган бошқа муассисларни ўз таркибидан "олиб ташлаш" имкониятига эга. Литвадаги ҳайрия ва ҳомийлик жамғармалари (fund) ташкилотларнинг ушбу умумий тоифасига киради. Очиқ ҳайрия жамғармалари муассислари одатда ташкилот фаолиятини белгилашда жиддий жорий ваколатларга эга; Литвада, масалан, улар ташкилотнинг юқори органини ҳосил қилади. Қўшма ташкилотнинг бундай тури минтақада, айниқса уюшмалар ва ҳайрия жамғармалари шаклидаги ташкилотлар шакллари миллий қонунчиликка мувофиқ батафсил таърифга эга бўлган мамлакатларда анча кам учрайди. (250)


3. "Ижтимоий-фойдали мақом" (251)


Кўпчилик мамлакатларда турли ташкилий-ҳуқуқий шакллар ижтимоий-фойдали мақомнинг функционал эквивалентини олиш ҳуқуқига эга. Таъкидлаш муҳимки, турли ташкилий-ҳуқуқий шакллар учун "ташкилий шакл" эмас, балки алоҳида "мақом" қўлланади. Масалан, Болгарияда НТТнинг иккита асосий шакли ҳисобланган ҳам уюшмалар, ҳам жамғармалар улар белгиланган мезонларга жавоб берган тақдирда ижтимоий-ҳуқуқий ташкилот сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

Ижтимоий-фойдали мақом ижтимоий-фойдали ташкилотлар тўғрисидаги ҳадли қонунчиликда ёки алоҳида қонунчиликда мавжуд бўлган қоидалар асосида НТТга берилиши мумкин. Баъзи мамлакатларда ижтимоий-фойдали мақомни белгилаб берувчи алоҳ

...