Ғарбий Европа мамлакатларида ташкилотларни тузиш (Каролина Ньюман, 2003 йил январь)
ҒАРБИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДА
ТАШКИЛОТЛАРНИ ТУЗИШ (306)
2003 йил, январь
3. Ташкилотни таъсис этишга доир талаблар
Уюшиш эркинлиги ҳуқуқи инсоннинг халқаро қонунларда, шу жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Конвенциясида кафолатланган ҳамда Европа мамлакатларининг қонун ҳужжатларида акс этган асосий ҳуқуқларидан биридир. Ғарбий Европада ушбу ҳуқуқ норасмий бирлашмалар тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиб-таомили бўйича ташкилотлар таъсис этиш ҳуқуқи сифатида одатда конституция билан кафолатланган.
Ғарбий Европа мамлакатларида уюшиш эркинлиги одатда конституциявий ҳуқуқ саналади. Ушбу ҳуқуқ ташкилотлар, агар улар Конституцияни бузмаса, олдиндан розилик олмасдан фаолият кўрсатиш ҳ
...