Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 й. 373-сон "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва етказиб берилган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2014 й.

N 373



"ЎЗБЕКЭНЕРГО" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ КОРХОНАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ  ВА  ЕТКАЗИБ  БЕРИЛГАН

ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг иссиқлик электр станцияларини барқарор молиявий ҳолатда сақлаш, республика истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, етказиб берилган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги 340-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналарига нисбатан шартномавий ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига ошириладиган коэффициент қўллаш бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2012-2013 йиллар учун шартномавий ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган табиий газ қийматига 2 коэффициентдан фойдаланган ҳолда "Ўзбекэнерго" ДАК иссиқлик электр станцияларига илгари қўлланилган оширилган тўловларни ҳисобга олмасдан ўзаро ҳисоб-китобларни қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. "Ўзбекэнерго" ДАК ва "Ўзбекнефтгаз" МХК ушбу қарорга мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 5-модда