Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.1997 й. 523-сон "ЎзМалОил" Ўзбекистон-Малайзия қўшма корхонасига автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, савдо дўкони ва автосервис қурилиши учун ер ажратиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.11.1997 й.
N 523
"ЎЗМАЛОИЛ" ЎЗБЕКИСТОН-МАЛАЙЗИЯ
ҚЎШМА КОРХОНАСИГА АВТОМОБИЛЛАРГА
ЁҚИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАСИ, САВДО ДЎКОНИ
ВА АВТОСЕРВИС ҚУРИЛИШИ УЧУН ЕР АЖРАТИШ
ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг "ЎзМалОил" қўшма корхонасига автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, савдо дўкони ва автосервис қурилиши учун Сирдарё туманидаги "Сирдарёавтойўл" давлат-ҳиссадорлик бирлашмасига қарашли 0.70 гектар экин майдонини 10 йил муддатга ижарага ажратиш тўғрисидаги таклифи тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов