Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2008 й. ПҚ-906-сон "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ижро этувчи аппаратининг ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2008 й.

N ПҚ-906



"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ

КОМПАНИЯСИ ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТИНИНГ

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


1. "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси ижро этувчи аппаратининг тузилмасига Ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ягона техник сиёсатни амалга ошириш бўйича Бош бошқарма бошлиғи - Раис ўринбосари лавозими киритилсин.


2. "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси ижро этувчи аппаратининг янги тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли Қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



*) Илова берилмайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари Ахборотномаси”, 2008 й., 7-сон, 379-модда.