Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2012 й. 31-сон "Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2012 й.

N 31



ҚУРИЛИШИ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИНИШИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ДАРАЖАСИДА ТАСДИҚЛАНИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИНГ МАНЗИЛЛИ

РЎЙХАТЛАРИНИ    ТАСДИҚЛАШ    БЎЙИЧА

ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 61-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 7-модда