Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2003 й. 367-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон Қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.08.2003 й.
N 367
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 6 ИЮНДАГИ 200-СОН ҚАРОРИГА
ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида устуворликларни рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясига юкланган вазифаларни самарали бажариш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат харажатларини қисқартириш ҳамда Ахборот-комуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси юқорида кўрсатилган биноларни белгиланган тартибда қабул қилсинлар ва топширсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорининг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов