Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 03.12.1996 й. 322-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.1996 й.

N 322-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ АМАЛДАГИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МОНИТОРИНГИ

ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий нормаларга риоя этилиши устидан мониторинг ҳамда самарали назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобдордир.


3. Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг Устави ва таркибий тузилиши 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг асосий вазифалари деб қуйидагилар белгилансин:

амалдаги қонун ҳужжатларини ҳамда уларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро нормаларга мувофиқлигини ўрганиш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий нормаларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя этиш борасидаги ҳуқуқий-татбиқий тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

халқаро ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш;

қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, хорижий экспертлар ва институтларни жалб этган ҳолда шундай экспертизалар ўтказиш;

қонунчилик ишининг режалари ҳамда дастурларига доир таклифлар ишлаб чиқиш.


5. Белгилаб қўйилсинки, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг директори Кенгаш қарорини кейинчалик сессияда тасдиқлаш шарти билан Олий Мажлис Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.

Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директорининг ўринбосари Олий Мажлис Раисининг тақдимномаси бўйича Олий Мажлис Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.


6. Республика бюджети маблағлари Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини молиялаш манбалари деб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафталик муддат ичида Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил этиш ва унинг фаолиятини моддий таъминлаш юзасидан қарор қабул қилсин.


8. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                     Э. Халилов






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгашининг

1996 йил 3 декабрдаги

322-I-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг

ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ


1. Институт маъмурияти - директор; директор ўринбосари.

2. Миллий қонун ҳужжатларини ва халқаро ҳуқуқ нормаларини умумлаштириш ва тартибга солиш ахборот-таҳлил бўлими

2.1. Бўлим бошлиғи

2.2. Бош илмий ходим

2.3. Етакчи илмий ходим

2.4. Катта инспектор

3. Халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонун ҳужжатларига жорий этиш муаммоларини ўрганиш бўлими

3.1. Бўлим бошлиғи

3.2. Бош илмий ходим

3.3. Катта инспектор

4. Норма яратиш фаолияти истиқболини белгилаш ва қонун лойиҳалари экспертизаси бўлими

4.1. Бўлим бошлиғи

4.2. Бош илмий ходим

4.3. Етакчи илмий ходим

5. Амалдаги қонун ҳужжатларини ижро этиш тажрибасини ўрганиш бўлими

5.1. Бўлим бошлиғи

5.2. Бош илмий ходим

5.3. Етакчи илмий ходим

6. Таҳририят-ноширлик бўлими

6.1. Бўлим бошлиғи

6.2. Бюллетень муҳаррири

6.3. Катта инспектор

7. Котибият

7.1. Котибият бошлиғи

7.2. Иш юритиш бўйича катта инспектор

7.3. Бухгалтер


Жами 21 киши.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 1, 19-модда