Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 31.10.1990 й. 155-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.1990 й.

N 155-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАЛҚ

ДЕПУТАТЛАРИНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА*


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 "Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилиниши биланоқ амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 1991 йилнинг 1 мартига қадар "Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1981 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикасида сайловчиларнинг наказлари билан ишлашни уюштириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Ведомостлари, 1981 йил, N 36, 711-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    М. Иброҳимов



*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.