Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 10.10.2014 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.10.2014 й. 2622-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2014 й.

N 2622




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.10.2014 й.

N 66


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги

193-сонли қарори билан тасдиқланган Бош,

ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман

(шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари

рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2015 йил 1 январдан кучга киради.



Вазир                                                                                          Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро

ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт

комиссиялари рўйхатига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қуйидаги мазмундаги 9-1-позиция билан тўлдирилсин:

9-1.

Психиатрия ТМЭК


Қорақалпоғистон Республикаси


Қорақалпоғистон Республикаси психоневрология диспансери


2. 23 ва 24-позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


23.

Ромитан туманлараро ТМЭК


Ромитан, Шофиркон ва Пешку туманлари


Ромитан, Шофиркон ва Пешку ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)


24.

Ғиждувон туманлараро ТМЭК


Ғиждувон ва Вобкент туманлари


Ғиждувон ва Вобкент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)


3. 26-позиция чиқариб ташлансин.


4. 46-позиция чиқариб ташлансин.


5. Қуйидаги мазмундаги 53-1-позиция билан тўлдирилсин:

53-1.

Психиатрия ТМЭК


Наманган вилояти


Наманган вилоят психоневрология диспансери


6. 101-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

101.

Мирзо Улуғбек туманлараро ТМЭК


Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари


Мирзо Улуғбек ва Яшнобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)


7. 108-позиция чиқариб ташлансин.


8. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 524-модда