Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.1999 й. ПФ-2246-сон "Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.03.1999 й.

N ПФ-2246



ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗАСИНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ишловчи аёлларнинг юқори малакали меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг даромадларини ошириш ҳамда оилада, давлат ва жамият қурилишида хотин-қизларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича 1999 йилги тадбирлар Давлат дастурини рўёбга чиқариш мақсадида.


1. Белгилаб қўйилсинки, 1999 йилнинг 1 июлидан бошлаб, аёллар ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, провизорлар, ногирон болаларнинг интернат уйларида, "Меҳрибонлик" уйларида тарбиячилар, шунингдек кутубхоначилар сифатида ишлашни давом эттираётган ва пенсияга чиқиш олдидан мазкур мутахассисликлар бўйича камида ўн йил стажга эга бўлган ҳолларда уларнинг пенсияни тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.


2 Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов