Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.08.1994 й. ПФ-940-сон "Ўзбекистон Республикасининг аҳолисига компенсация тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.08.1994 й.

N ПФ-940



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АҲОЛИСИГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Истеъмол молларининг асосий турлари ва хизматларнинг эркин (шартномавий) нархларига ўтиш тугалланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг ўсиб бораётган харажатларини қоплаш мақсадида:

2. Белгилаб қўйилсинки, ана шу компенсациялар ишлаб турган барча аҳолига, пенсионерларга, олий ўқув юртларининг талабаларига, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг ўқувчиларига, аспирантларга, докторантларга, боласи икки ёшга етгунча уни парваришлаш билан банд оналарга, иш билан таъминлашга кўмаклашиш муассасаларида рўйхатдан ўтиб, вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳолига, яъни республикадаги деярли ҳар бир катта ёшдаги одамга тўланади.


3. Белгилаб қўйилсинки, компенсациялар ойига бир марта иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш ва ишсизлик, бўйича нафақалар тўланадиган муддатларда 1994 йилнинг сентябридан бошлаб тўланади.


4. Ушбу компенсацияларга даромад солиғи солинмаслиги кўзда тутилсин.


5. Компенсация тўловлари билан боғлиқ харажатлар республика бюджети, Ижтимоий суғурта жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

уч кун муддат ичида компенсациялар тўлашнинг муваққат тартибини ишлаб чиқсин ҳамда вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига етказсин;

1995 йилги давлат бюджети лойиҳасини тузиш чоғида ана шу компенсация тўловлари миқдорларини аниқлашга оид таклифларни Ҳукуматга тақдим этсин.


8. Мазкур Фармон бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 8-9, 239-модда