Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 22.07.2011 й. 2246-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 19.07.2011 й. 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2011 йил 22 июлда 2246-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2011 йил 19 июлдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар
миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича
пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ, 2011 йилнинг 1 августидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
энг кам иш ҳақи - ойига 57 200 сўм;
ёшга доир пенсиялар - ойига 111 875 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 111 875 сўм;
пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 68 645 сўм.
2. 2011 йил 1 августгача тайинланган ва 2011 йил 1 августдан кейин янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ йиллар ва ойлар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (57 200 сўм х 8 = 457 600 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Янги тузатувчи коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз ҳиссаси 457 600 сўм (57 200 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсионерлар Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Қонуннинг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (57 200 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
ИЛОВА
2011 йил 1 августдан пенсияларни
қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини
тенглаштириш учун қўлланиладиган
ТУЗАТУВЧИ КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Даврлар |
Коэффициентлар |
Даврлар |
Коэффициентлар |
|
1971 йилга қадар |
2130,375 |
1994 йил 1 сентябрдан |
745,9245 |
|
1971 йил |
2076,21 |
1994 йил 1 ноябрдан |
578,7605 |
|
1972 йил |
2024,46 |
1995 йил 1 январдан |
578,7605 |
|
1973 йил |
1959,8185 |
1995 йил 1 мартдан |
292,859 |
|
1974 йил |
1828,27 |
1995 йил 1 сентябрдан |
225,446 |
|
1975 йил |
1788,135 |
1996 йил 1 январдан |
225,446 |
|
1976 йил |
1749,84 |
1996 йил 1 апрелдан |
167,6447 |
|
1977 йил |
1701,195 |
1996 йил 1 сентябрдан |
116,93085 |
|
1978 йил |
1644,04 |
1997 йил 1 январдан |
116,93085 |
|
1979 йил |
1611,725 |
1997 йил 1 июлдан |
81,3579 |
|
1980 йил |
1570,325 |
1998 йил 1 январдан |
81,3579 |
|
1981 йил |
1540,7585 |
1998 йил 1 июлдан |
59,1261 |
|
1982 йил |
1540,6435 |
1999 йил 1 январдан |
48,42995 |
|
1983 йил |
1512,25 |
1999 йил 1 августдан |
37,73495 |
|
1984 йил |
1512,02 |
2000 йил 1 августдан |
24,6238 |
|
1985 йил |
1493,735 |
2001 йил 1 августдан |
17,5812 |
|
1986 йил |
1475,864 |
2002 йил 1 апрелдан |
15,29845 |
|
1987 йил |
1440,835 |
2002 йил 1 августдан |
13,27905 |
|
1988 йил |
1346,075 |
2003 йил 1 майдан |
11,08025 |
|
1989 йил |
1262,677 |
2004 йил 1 августдан |
8,52035 |
|
1990 йил |
1139,5005 |
2005 йил 1 майдан |
7,09033 |
|
1991 йил |
786,186 |
2005 йил 1 октябрдан |
5,91261 |
|
1992 йил 1 январдан |
232,415 |
2006 йил 1 июлдан |
4,92718 |
|
1992 йил 1 июлдан |
108,6405 |
2006 йил 1 ноябрдан |
4,1101 |
|
1992 йил 1 октябрдан |
52,15595 |
2007 йил 1 августдан |
3,28072 |
|
1993 йил 1 январдан |
38,4905 |
2007 йил 1 ноябрдан |
2,98034 |
|
1993 йил 1 апрелдан |
27,5195 |
2007 йил 1 декабрдан |
2,73999 |
|
1993 йил 1 июндан |
11,77715 |
2008 йил 1 апрелдан |
2,42765 |
|
1993 йил 1 июлдан |
7,45085 |
2008 йил 1 сентябрдан |
2,01894 |
|
1993 йил 1 сентябрдан |
5,64823 |
2008 йил 1 ноябрдан |
1,9228 |
|
1993 йил 1 ноябрдан |
3,48508 |
2008 йил 1 декабрдан |
1,8147 |
|
1994 йил 1 январдан |
2,6197 |
2009 йил 1 августдан |
1,45406 |
|
1994 йил 1 мартдан |
1,57424 |
2009 йил 1 декабрдан |
1,37 |
|
1994 йил 1 июндан |
1,05398 |
2010 йил 1 августдан |
1,20175 |
|
1994 йил 1 июлдан |
1046,7185 |
2010 йил 1 декабрдан |
1,15 |
|
1994 йил 1 августдан |
858,015 |
2011 йил 1 августдан |
1,0 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 311-модда