Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.10.1993 й. ПФ-671-сон "Халқаро қариялар куни муносабати билан республиканинг кекса фуқароларини моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.10.1993 й.

N ПФ-671



ХАЛҚАРО ҚАРИЯЛАР КУНИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН РЕСПУБЛИКАНИНГ

КЕКСА ФУҚАРОЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Кекса фуқароларнинг ёш авлодни тарбиялаш ишидаги катта хизматлари, уларнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини қарор топтириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун, шунингдек Халқаро қариялар куни муносабати билан:


1. Ишламаётган пенсионерлар ўзлари олаётган ойлик пенсиянинг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилсин.

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарнинг, хўжаликлар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига ўзларида ишловчи пенсионерларни улар олаётган ойлик пенсиянинг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантириш тавсия қилинсин.


2. Ушбу Фармонни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатлар ишламайдиган пенсионерлар бўйича республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳисобидан тенг улушларда, ишловчи пенсионерлар бўйича эса кимга бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ҳамда ташкилот маблағлари ҳисобидан қоплансин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан биргаликда 1993 йилнинг 7 октябригача ушбу Фармонда кўзда тутилган пул мукофотларини тўлаш тартиби ва муддатларини аниқласин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, Ўзбекистон Республикаcининг Ижтимоий суғурта жамғармаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур мукофотнинг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 10, 375-модда