Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-193-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 173-сон, Халқ таълими вазирлигининг 25-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 12.06.2008 й. Қарори (АВ томонидан 14.07.2008 й. 1836-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2008 й.

N 1836

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

12.06.2008 й.

N 01-193

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.06.2008 й.

N 173

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.06.2008 й.

N 25

ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси таълим

муассасаларини аттестациядан ўтказиш

мезонлари бўйича йўриқномани

тасдиқлаш тўғрисида

(2008 йил 24 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2006 йил 10 февралдаги 21-сонли "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича йўриқнома" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

    

Б. Исмоилов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Парпиев

Халқ таълими вазири

Ғ. Шоумаров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 287-модда.