Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 60-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 152-1-сон "2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 29.05.2008 й. 1818-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2008 й.

N 1818

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.05.2008 й.

N 60

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.05.2008 й.

N 152-1


ҚАРОРИ


2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига

фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2008 йил 8 июндан кучга киради)


Бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик тафовутларни қоплаш учун олий таълим муассасаларига молиявий кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 212-модда.