Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1995 й. 302-сон "Олий ва ўрта-махсус мактаб муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1995 й.

N 302


ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС МАКТАБ

МУАММОЛАРИ ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Олий ва ўрта таълим тизимини янада такомиллаштиришга, кўп босқичда мутахассислар тайёрлашга, кадрлар тайёрлаш жаҳон тажрибаси ютуқларини Ўзбекистон ўқув-таълим амалиётига жорий этишга муҳим аҳамият бериб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари бўйича республика ўқув-методика кабинети;

Тошкент давлат университетининг социологик тадқиқотлар маркази негизида Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

5. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти Тошкент архитектура-қурилиш институти биносига жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Пахтакор кўчаси, 3-уй.


6. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти харажатлари билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бюджетдан ажратиладиган умумий маблағлар доирасида амалга оширилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов