Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 16-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 69-Қ/Қ-сон "Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 21.11.2012 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.11.2012 й.

N 16

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.11.2012 й.

N 69-Қ/Қ


            

ҚАРОРИ



Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар

таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошлари

миқдорини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сонли "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг 4-илова 11-бандини бажариш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори ошиши муносабати билан олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ҳодимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошлари Олий ва ўрта, махсус таълим вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан қайта ишлаб чиқилганлиги инобатга олинсин.


2. 2012 йил 1 декабрдан олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари миқдори 1-иловага, раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдори 2-иловага ҳамда бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорларига:

- олий таълим муассасаси раҳбар, профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлари иш ҳақларини иловадаги базавий лавозим маошлари миқдорлари бўйича ўз вақтида қайта ҳисоб-китоб қилиш;

- 2012 йил 1 декабрдан эътиборан олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорининг ўзгариши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган маблағлар билан ўз вақтида таъминласинлар.


4. 2012 йил 1 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 4/34-ққ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарор ижросининг назорати Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М. Иноятов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б. Алимухамедовлар зиммасига юклатилсин.



Олий ва ўрта махсус

таълим вазири


Б. Ходиев

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири


А. Хаитов

    





ЎзР Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг 16-сон,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

69-Қ/Қ-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар

таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

базавий лавозим маошлари

МИҚДОРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдори

  

1. Кафедра мудири:



фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

1211593

1157388

фан номзоди илмий даражасига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

1157388

1113052

илмий даражага эга бўлмаган

1113052

1068477

2. Профессор:



фан доктори илмий даражасига эга бўлган

1157388

1113052

фан номзоди илмий даражасига эга бўлган

1113052

1068477

илмий даражага эга бўлмаган

1068477

1015744

3. Доцент:



илмий даражага эга бўлган

1068477

1015744

илмий даражага эга бўлмаган

1015744

963612

4. Катта ўқитувчи:



илмий даражага эга бўлган

1015744

963612

илмий даражага эга бўлмаган

963612

912640

5. Ассистент, ўқитувчи:



илмий даражага эга бўлган

912640

862095

илмий даражага эга бўлмаган

862095

812315

6. Ўқитувчи-стажёр

760638

   

Изоҳ:

1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

2. Профессорлар ва доцентларнинг базавий лавозим маошлари тегишли равишда профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга (катта илмий ходимга) белгиланади.

3. Профессор ёки доцент лавозимига тайинланган, бироқ тегишли илмий унвонга эга бўлмаган профессор-ўқитувчилар таркибидан бўлган шахсларга икки йилгача бўлган муддатга базавий лавозим маошлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

профессор - 1068477 сўм;

доцент - 1015744 сўм.



ЎзР Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг 16-сон,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

69-Қ/Қ-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг раҳбар

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

базавий лавозим маошлари

МИҚДОРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдори

  

I гуруҳ


II гуруҳ


1. Ректор:




академик бўлган


1366991

1311459

профессор ёки фан доктори бўлган


1311459

1256222

доцент ёки фан номзоди бўлган


1256222

1211593

2. Ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор:




профессор ёки фан доктори бўлган


1256222

1211593

доцент ёки фан номзоди бўлган


1211593

1157388

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1157388

1113052

3. Халқаро алоқалар, капитал қурилиш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ва молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор:




профессор ёки фан доктори бўлган


1183153

1138473

доцент ёки фан номзоди бўлган


1138473

1093587

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1093587

1048636

4. Филиал директори:




академик бўлган


1311459

1311459

профессор ёки фан доктори бўлганда


1256222

1256222

доцент ёки фан номзоди бўлган


1211593

1211593

5. Филиал директорининг ўринбосари:




профессор ёки фан доктори бўлган


1211593

1211593

доцент ёки фан номзоди бўлган


1157388

1157388

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1113052

1113052

6. Декан:




илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлган


1157388

1157388

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1113052

1113052

7. Декан ўринбосари:




илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлган


1113052

1113052

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1068477

1068477

8. Ҳисоблаш маркази бошлиғи


444293

415817

           

Изоҳ:

Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.






ЎзР Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг 16-сон,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

69-Қ/Қ-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг бошқа

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий лавозим маошлари

МИҚДОРИ

               

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдори

  

1. Ҳисоблаш марказлари муҳандислари:


1-тоифали


360214

2-тоифали


333995

Тоифасиз


308831

2. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданият ва санъат таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари концертмейстерлари:


етакчи концертмейстер


883672

концертмейстер


786528

3. Илмий котиб


415817

4. Ишлаб чиқариш таълими устаси

   

333995

            

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг "Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори

Келишув варақаси


Киритди:

С. Бузрукхонов

А. Навотный


Келишилди:

М. Арипджанов

Б. Алимуҳамедов

М. Иноятов

Р. Сулейманова

М. Азизова