Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирлигининг 2-сон, Олий хўжалик судининг 7433-сон, Молия вазирлигининг 76-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-30-сон, Марказий банк Бошқарувининг 230-В-2-сон "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 10.10.2012 й. Қарори (АВ томонидан 10.10.2012 й. 1250-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2012 й.

N 1250-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.10.2012 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

10.10.2012 й.

N 7433


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.10.2012 й.

N 76


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.10.2012 й.

N 2012-30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.10.2012 й.

N 230-В-2


ҚАРОРИ



"Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга

мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар

мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик

судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш  ҳақида"ги  қарор,  шунингдек  унга  киритилган

ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 20 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2003 йил 10 июндаги 05-20-247, 01-226, 71, 1 ва 230-В-сонли "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор (рўйхат рақами 1250, 2003 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 11-сон);

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50 ва 230-В-1-сонли "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 1250-1, 2006 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Адлия вазири

Н. Йўлдошев

Олий хўжалик суди раиси

Д. Мирзакаримов

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 487-модда