Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва бўлиб- бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пенялар ёзишни тўхтатиш, шунингдек солиқлар ва бюджет ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида Ннизом (АВ томонидан 28.09.2001 й. 1071-сон билан рўйхатга олинган Ҳисоб- китоблар такомиллаштириш ва бюджетга тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиянинг 05.07.2001 й. 26-сон баённомаси билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.09.2001 й.

N 1071




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТГА

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ

ТАСДИҚЛАНГАН

05.07.2001 й.

26-СОН

ЙИҒИЛИШ БАЁННОМАСИ



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш

ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пенялар

ёзишни тўхтатиш, шунингдек солиқлар ва бюджет ҳамда

давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича

пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида

НИЗОМ


(2001 йил 8 октябрдан кучга киради)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 июлдаги "Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги 309-сон ва 1999 йил 10 июндаги "Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссиясининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 298-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пенялар ёзишни тўхтатиш, шунингдек солиқлар ва бюджет ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш (бундан буён - қарз тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ва пеняларни ҳисобдан чиқариш) тартибини белгилайди.

Уларга тегишли бўлган тўловларни сўзсиз ундириш ҳуқуқига эга бўлмаган давлат мақсадли жамғармалари бўйича мазкур низом фақат пеняни ёзиш ва ёзилган пеняни ҳисобдан чиқариш борасида татбиқ этилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Солиқлар ва бюджет ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ва пеняларни ҳисобдан чиқариш

...