Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.08.2005 й. 1502-сон билан рўйхатга олинган 02.08.2005 й. Молия вазирлигининг 70-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-46-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 61-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 2 августда 1502-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2005 йил 2 августдаги

70, 2005-46, 61-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга

ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш

ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (II)-сон) мувофиқ янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга (бундан кейин - корхона) ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

лотереяларни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш доирасида юридик шахсларга.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тўлашни кечиктириш солиқ таътиллари тарзида берилади ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ мажбуриятини тўлаш муддатини давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб бир йил муддатга кўчиришни англатади.

Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган корхоналар киради, бундан илгари фаолият юритган юридик шахслар, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмалари базасида ташкил этилган корхоналар, шунингдек, башарти улар ана шу корхоналардан ижарага олинган ускуналарда ишлаётган бўлсалар, бошқа корхоналар ҳузурида ташкил этилган корхоналар мустасно.


II. ТЎЛАШ МУДДАТИНИ КЕЧИКТИРИШ

ҲУҚ

...