Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

1999 йил 26 августдаги "Мақсадли молиялаш чизмалари бўйича республика бюджетининг режадаги харажатларини молиялаштириш учун Марказий Банкнинг мақсадли қисқа муддатли кредитлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги 806- сон вақтинчалик Низомга биноан мақсадли молиялаш чизмаларига оид 1-сон иловани расмийлаштириш тартибига тушунтириш

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

24.11.1999 й.

N ЖК/03-04-15/524


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

23.11.1999 й.

N 99-131


1999 йил 26 августдаги "Мақсадли молиялаш чизмалари

бўйича республика бюджетининг режадаги харажатларини

молиялаштириш учун Марказий банкнинг мақсадли қисқа

муддатли кредитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги

806-сон Вақтинчалик низомга биноан мақсадли молиялаш

чизмаларига оид 1-сон иловани расмийлаштириш тартибига

ТУШУНТИРИШ



Республика бюджетининг (23212-сон ҳисобварақ бўйича) мақсадли молиялаш чизмалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини тезлаштириш, минтақавий солиқ органлари мансабдор шахсларининг тақдим этиладиган материалларнинг сифати ва ишончлилиги учун масъулиятини ошириш мақсадида 1999 йил 26 августдаги 806-сон Вақтинчалик низомга биноан Республика бюджетини мақсадли молиялаш чизмаларига 1-сон иловани расмийлаштиришнинг қуйидаги тартиби белгилансин.

1. Бюджетга тўловлар бўйича сўндириладиган қарзлар суммалари кўрсатилган ҳолда корхона ва ташкилотлар рўйхати ҳар бир минтақа бўйича алоҳида тузилади, тегишли минтақавий солиқ органи ҳисобга олиш бўлимининг масъул шахси томонидан тасдиқланади, солиқ бошқармасининг бошлиғи томонидан имзоланади ва Давлат солиқ бошқармасининг муҳри билан тасдиқланади.

2. Мақсадли чизмада бир неча минтақа корхоналарининг қатнашиши ҳолларида юқорида келтириб ўтилган рўйхатлар асосида йиғма жадвал тузилади, у Давлат солиқ қўмитасининг ҳисобга олиши, солиқларнинг келиб тушишини таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бошқармасининг масъул шахси томонидан тасдиқланади, Давлат солиқ қўмитасининг раис ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.