Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 18.08.2012 й. 24/1-сон "Молия бозорлари иштирокчилари бўлган банклар томонидан ахборотларни ошкор қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.08.2012 й. 1162-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.08.2012 й.

N 1162-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.08.2012 й.

N 24/1


ҚАРОРИ



"Молия бозорлари иштирокчилари бўлган

банклар томонидан ахборотларни ошкор қилиш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 6 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 29 июндаги 17/11-сонли "Молия бозорлари иштирокчилари бўлган банклар томонидан ахборотларни ошкор қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1162, 2002 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 14-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                              Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 35-сон, 404-модда