Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 18.08.2012 й. 24/4-сон "Корхоналар ва ташкилотлар векселларини чиқариш ва муомала қилиш вақтинчалик тартиби ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.09.2012 й. 149-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2012 й.

N 149-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.08.2012 й.

N 24/4


ҚАРОРИ



Корхоналар ва ташкилотлар векселларини

чиқариш ва муомала қилишнинг вақтинчалик тартиби

ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2012 йил 17 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1995 йил 30 майда тасдиқланган "Корхоналар ва ташкилотлар векселларини чиқариш ва муомала қилишнинг вақтинчалик тартиби" (рўйхат рақами 149, 1995 йил 31 май);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1997 йил 29 мартда 10-97-сон билан тасдиқланган "Корхоналар ва ташкилотлар векселларини чиқариш ва муомала қилишнинг вақтинчалик тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар" (рўйхат рақами 149-1, 1997 йил 17 апрель).


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                                Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 36-сон, 418-модда