Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 28.05.2005 й. 610-сон "Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.07.2005 й. 1497-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.07.2005 й.

N 1497



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.05.2005 й.

N 610

ҚАРОРИ



Очиқ валюта позициясини юритиш

қоидаларининг янги таҳририни

тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 1 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида" (янги таҳрирда)ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларининг янги таҳрири иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 28 мартдаги 392-сонли қарори (1998 йил 3 август, рўйхат рақами 466);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларига 1-сон ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 2000 йил 24 июндаги 392-1-сонли қарори (2000 йил 11 август, рўйхат рақами 466-1).


3. Мазкур қарор 2005 йил 1 августдан кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                        Ф. Муллажонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 215-модда.