Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2001 й. 315-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон Қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2001 й.

N 315


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1996 ЙИЛ 21 НОЯБРДАГИ 408-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ВА

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДАН КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Германия Федератив Республикаси фуқаролари учун виза бериш тартиботларини соддалаштириш тўғрисида" 2001 йил 20 майдаги 202-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"9. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва кетишлари тартиби, уларга визалар бериш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан кўп томонлама ва икки томонлама битимлари билан, тенглик асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан ўзгартирилиши мумкин".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов