Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 30.12.2014 й. 311-мҳ-сон "Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.12.2014 й. 2646-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2014 й.

N 2646




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.12.2014 й.

N 311-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариал идораларда жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат

қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                              Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 648-модда