Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 16.10.2009 й. 528-сон "Юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар жорий қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2009 й.

N 528


ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ҚАТТИҚ ВА СУЮҚ ҲОЛДАГИ МАИШИЙ

ЧИҚИНДИЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА ОЛИБ КЕТИШ

ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ЯНГИ ТАРИФЛАР

ЖОРИЙ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Қаттиқ ҳолдаги маиший-хўжалик чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматларини такомиллаштириш, шаҳар ҳудудининг санитар ҳолатини яхшилаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 165-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 6 октябрдаги ЁЕ/15-04-10-11/89-2859-сонли хатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. 2009 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида:


1.1. Истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун яшаётган киши бошига (паспорт столларида рўйхатга олинган ва (ёки) олинмаганлигидан қатъи назар) бир ойга 800 сўм миқдорида тўлов ҳақи белгилансин.

Ушбу белгиланган тўлов миқдори Тошкент шаҳри бўйича фақат "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси" давлат корхонаси ва Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси томонидан қўлланилиши мумкинлиги инобатга олинсин;


1.2. Мирзо Улуғбек туманида "Улуғбек" шаҳарчасида истиқомат қилувчи аҳолига қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун киши бошига (паспорт столларида рўйхатга олинган ва (ёки) олинмаганлигидан қатъи назар) бир ойга 550 сўм миқдорида тўлов ҳақи белгилансин.

Ушбу белгиланган тўлов миқдори фақат "Улуғбек" шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан қўлланилиши мумкинлиги инобатга олинсин;


1.3. Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси" давлат корхонаси, Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси ва "Улуғбек" шаҳарчасидаги қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан қаттиқ ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун тўлов миқдорлари иловага асосан белгилансин.


2. Қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматлари учун Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилсин:


2.1. Шаҳардаги ва туташ ҳудуддаги барча корхона ва ташкилотлар, уларнинг мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбасидан қатъи назар, қаттиқ ҳолдаги маиший хўжалик чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматлари учун шартномаларни "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси" давлат корхонаси, Юнусобод тумани санитар-тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси ва "Улуғбек" шаҳарчасидаги қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси билан;


2.2. Ўз тасарруфида юк ташувчи транспорт воситаси бўлган ҳамда ўз транспорт воситаларида чиқиндиларни ташиш ҳуқуқига эга корхона ва ташкилотлар қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни шаҳар чиқиндихонасига жойлаштириш бўйича "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси давлат корхонасига қарашли "Чиқиндиларни қайта ишлаш" корхонаси билан.


3. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, жисмоний ва юридик шахслар билан, уларнинг мулкчилик шаклидан ва қайси ташкилотга мансублигидан қатъи назар, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун шартномаларни тузиш ва кўрсатилган хизмат учун тўловларни ундириш масъулияти  туман ҳокимлари, "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси" давлат корхонаси, Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси, "Улуғбек" шаҳарчасидаги қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси, экология ва тозаликни назорат этувчи алоҳида милиция батальони, тезкор санитар гуруҳи, профилактика нозирлари зиммаларига юклатилсин.


4. Ободонлаштириш бош бошқармасига ва унинг туман бўлинмаларига 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб, "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси" давлат корхонаси, Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси ва "Улуғбек" шаҳарчасидаги қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси билан қаттиқ ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш билан боғлиқ шартномаларни тузиш тақиқланиши белгилаб қўйилсин.


5. Статистика бошқармаси (Б.Г.Магай), Тошкент шаҳар "Маҳалла" жамғармаси (Ж.Х.Шоҳакимов), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А.Х.Набиев) ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари раҳбарлари қаттиқ маиший чиқиндиларни Тошкент шаҳри аҳолиси, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш бўйича шартномаларнинг тўла қамраб олинишини таъминлаш мақсадида, уларнинг юридик ёки яшаш манзиллари тўғрисидаги маълумотларни "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси" давлат корхонасига, Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекциясига ва "Улуғбек" шаҳарчасидаги қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармасига беғараз равишда тақдим этилишида амалий ёрдам кўрсатилсин.


6. Туман ҳокимликлари, Иқтисодиёт бош бошқармаси (С.С.Насретдинов), Ички ишлар бош бошқармаси (К.Накибов), Тошкент шаҳар "Маҳалла" жамғармаси (Ж.Х.Шоҳакимов), Статистика бошқармаси (Б.Г.Магай), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А.Х.Набиев), "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси" давлат корхонаси (С.Н.Нигматов), Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси (Б.В.Зоиров), "Улуғбек" шаҳарчасидаги қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси (А.А.Сайдалиев) тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар аҳолиси сонига аниқлик киритилсин ва туман ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши таъминлансин.


7. "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси" давлат корхонаси (С.Н.Нигматов), Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси (Б.В.Зоиров), "Улуғбек" шаҳарчасидаги қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси (А.А.Сайдалиев):

- Тошкент шаҳар ҳудудида маиший хўжалик чиқиндилар тўпланиши меъёрлари қайта ишлаб чиқилгунча, корхона ва ташкилотлар билан қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматлари учун шартномалар бўйича амалда қўлланаётган маъёрлар асосида ҳисоб-китоб юритилсин.


8. Белгиланган тўлов миқдорларининг ошиб кетишига йўл қўйилмаслигини назорат қилиш  Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси зиммасига юклатилсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2002 йил 29 декабрдаги 766-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж.Усмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                             А. Тўхтаев






Қарорга

ИЛОВА



Қаттиқ ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни

бюджет ва хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи

субъектлардан тўплаш ва олиб кетиш бўйича

НАРХ МИҚДОРЛАРИ

    

Т/р

Хизматлар номи


Ўлчов бирлиги


Белгиланган нарх миқдорлари (ҚҚСсиз, сўм)


"Махсустранс"

ИЧБ ДУК


Юнусобод тумани санитар тозалаш ягона буюртмачи дирекцияси


"Улуғбек" шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш, хизмат кўрсатиш бошқармаси


1

2

3

4

5

6

1

Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизмати:







- бюджет корхона ва ташкилотларидан

1 куб. м

11 198,00

11 198,00

6 703,00


- хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлардан


1 куб. м

15 981,00

15 981,00

6 703,00

2

Суюқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизмати:







- бюджет корхона ва ташкилотларидан

1 тонна

4 318,50




- хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлардан


1 тонна

4 925,00



3

Қаттиқ ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизмати:







- бюджет корхона ва ташкилотларидан

1 машина/соат

8 806,00

10 103,70



- хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлардан


1 машина/соат

10 044,00

10 103,70