Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2009 й. 78-сон "2009 - 2015-йиллар даврида республикада иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2009 й.

N 78


2009 - 2015-ЙИЛЛАР

ДАВРИДА РЕСПУБЛИКАДА ИССИҚЛИК

ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ    ҲАМДА    ИССИҚЛИК

ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Уй-жой-коммунал соҳада иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, асосий фондларни янгилаш ва модернизация қилиш, замонавий тежамли ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, молиявий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, шунингдек кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг сифати учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва иссиқлик билан таъминлайдиган корхоналарнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури доирасида мутахассисларни жалб этган ҳолда республика минтақаларида иссиқлик таъминоти соҳасидаги ишларнинг аҳволи ўрганиб чиқилганлиги ва иссиқлик таъминоти тизимининг ҳолатини яхшилашга доир аниқ таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шу жумладан:

истеъмолчиларни хатловдан ўтказиш ва кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини автоматлаштирилган ҳисобга олишни жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ кўрсатилаётган хизматлар таннархини пасайтириш;

ноишлаб чиқариш харажатларига ва нормативдан ортиқча йўқотишларга йўл қўймаслик ҳисобига иссиқлик таъминоти корхоналарининг иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган комплекс тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.


3. 2009 - 2015 йиллар даврида республикада иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ (Н. Ханов):

Концепциянинг мақсадлари, вазифалари, муаммоларини ҳал этиш йўлларини ва уни амалга ошириш босқичларини назарда тутадиган 2009 - 2015 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини;

2009 - 2015 йиллар даврида республика минтақаларида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури лойиҳасини 2009 йил 1 августгача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, Дастурда молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда:

иссиқлик билан таъминлайдиган корхоналарнинг техник ҳолатини (буғ қозони ускунаси, магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқлари), кўп квартирали уйларни (уй ичидаги асбоб-ускуна, тик қувурлар, элеваторлар, уйлар томига ёпилган материалларнинг эскирганлиги даражаси ва иссиқлик нобудгарчилиги даражаси), шунингдек турар жой фонди иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиш;

қуйидагилар:

буғ қозонларини модернизация қилиш, мукаммал таъмирлашни, иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ва тиклаш;

эскирган магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқларини алмаштириш ва мукаммал таъмирлаш, ёқилғининг муқобил турларини қўллаган ҳолда иситиш ва иссиқ сув таъминотининг маҳаллий (автоном) ва ёпиқ тизимларига босқичма-босқич ўтказиш, маънавий эскирган тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштириш;

йирик иссиқлик манбаларида газ-турбина технологияларини қўллаган ҳолда электр ва иссиқлик энергиясини комбинацияланган ҳолда ишлаб чиқариш қурилмаларини жорий этиш;

энергия ресурсларининг ишлаб чиқариш ва молиявий ҳисобини такомиллаштириш, абонентларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини фаол жорий этиш, иссиқлик таъминотининг кўрсатилган хизматлари учун ҳақ тўлаш, истеъмолчилар ва энергия ресурсларини етказиб берувчиларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган хатлов натижалари асосида ҳар бир минтақа бўйича Иссиқлик таъминотини ривожлантиришнинг бош схемасини ишлаб чиқиш тадбирлари назарда тутилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 19 мартдаги

78-сон қарорига

1-ИЛОВА



2009-2015 йиллар даврида республикада иссиқлик

таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини

ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация

қилиш ва ривожлантириш дастурини ишлаб

чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Ханов Н.М.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


Хўжаев Б.А.

- Иқтисодиёт вазири, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Турсунов Ё.Э.

- Молия вазирининг ўринбосари


Шоабдураҳмонов Р.М.

- Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Тўлаганов Ш.О.

- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


Каньязов Е.С.

- Адлия вазирининг ўринбосари


Улашов Б.С.

- Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Назаров У.С.

- "Ўзбекнефтгаз" МХК бошқарувининг раиси


Тешабаев Б.М.

- "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси


Холмуҳамедов Ў.О.

- "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори

Ғуломов Р.А.

- Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори


Максумов Н.Э.

- "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Вагапов И.Х.

- "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси раиси


Шералиев Р.М.

- "Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи


Ниматуллаев А.Д.

- "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси бошлиғи


Холматов И.М.

- "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бош директори


Шаисматов С.Э.

- "Иссиқликэнерголойиҳа" институтининг директори


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари

Изоҳ.

Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ишчи гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Ишчи гуруҳ вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари мутахассисларини жалб қилишга ҳақлидир.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 143-модда.