Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2005 й. 237-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2005 й.

N 237



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ

СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ 2 ИЮЛДАГИ 309-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005 йилнинг 1 октябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2005 йил 14 сентябрдаги ПФ-3659-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"1. Бошланғич разряднинг энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 43-44-сон, 330-модда.