Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2001 й. 163-сон "Ўзбекистон Республикасида ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлинишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2001 й.

N 163


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЎРМОНЛАРНИНГ ҚЎРИҚЛАНИШ ТОИФАЛАРИ

БЎЙИЧА БЎЛИНИШИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 5 июндаги 215-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ: 


1. Ўзбекистон Республикасида ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлиниши иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика ўрмонларини  ўрмонларнинг биринчи гуруҳига киритиш ва уларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича  бўлиниши тўғрисида" 1980 йил 18 июндаги 429-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ў. Султонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.