Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 10-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-05-сон "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 18.01.2007 й. Қарори (АВ томонидан 05.02.2007 й. 1097-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2007 й.

N 1097-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.01.2007 й.

N 10

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.01.2007 й.

N 2007-05

ҚАРОРИ



Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида


(2007 йил 15 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январда 7 ва 2002-8-сон қарор билан тасдиқланган Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1097 - Норматив ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 3-4-сон; 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 121-модда; 2005 й., 5-6-сон, 41-модда; 41-42-сон, 324-модда) 1 банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Йўриқнома солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби ўрнатилган тўловчиларнинг айрим тоифаларига татбиқ этилмайди, агар уларда қонун ҳужжатларига мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлмаса".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                           Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                  Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 50-модда.