Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 87-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-36-сон "Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (янги таҳрирда) тасдиқлаш ҳақида"ги 15.06.2004 й. Қарори (АВ томонидан 05.10.2004 й. 1416-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.10.2004 й.

N 1416

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.06.2004 й.

N 87

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.06.2004 й.

N 2004-36

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни

даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани (янги таҳрирда) тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуниниг 7-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (янги таҳрирда) тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 13 июлда 37- ва 98-105-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (1998 йил 8 октябрь, рўйхат рақами 498-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 13 август 37/98-105-сон билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 октябрда 498-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги"ги Йўриқномага Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 24 сентябрда 79-сон ва 99-117-сон билан тасдиқланган 1-сон қўшимча (1999 йил 28 сентябрь, рўйхат рақами 498-1-сон).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.




Молия вазири                                               М. Нурмуратов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                      Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 40-41-сон, 440-модда.