Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 70-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-41-сон "Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 03.07.2007 й. Қарори (АВ томонидан 18.07.2007 й. 1667-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.07.2007 й.

N 1667-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.07.2007 й.

N 70

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.07.2007 й.

N 2007-41

ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2007 йил 28 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3860-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 96-модда) ва 2007 йил 18 майдаги "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3878-сон фармонларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 192-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 26, 2007-22-сон қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2007 йил 28 март, рўйхат рақами 1667 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 127-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                                            Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                   Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. VIII боб қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солиш базаси қуйидагиларга камайтирилади:

а) ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналари учун - беш йил давомида харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига, аммо солиқ солинадиган базанинг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;

б) ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой сотиб олишга текинга берилган маблағлар суммасига, аммо солиқ солинадиган базанинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда. Солиқ солиш базасини камайтиришга асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун ипотека кредитини олишга тижорат банки ёки бошқа кредит ташкилоти ва ёш оилалар тоифасига кирувчи ходим томонидан тузилган шартнома нусхаси;

ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадалларини тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой сотиб олишга текин бериш тўғрисидаги юридик шахс - иш берувчи раҳбарининг буйруғи.

Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобига солиқ солиш базасини камайтирадиган сумма асосий фаолият тури бўйича солиқ солиш базасини камайтирувчи бутун корхона бўйича (барча фаолият турлари бўйича) солиқ солиш базасидан келиб чиқиб аниқланади.


2. 4, 5-сонли иловаларнинг 04-варағи 180-сатридаги "(150-сатр х 5%)" сўзлари "(140-сатр - 150-сатр) х 5%)" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 311-модда.