Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 15.03.2004 й. 1324-сон билан рўйхатга олинган 13.01.2004 й. МВ 11-сон, ДСҚ 2004-10-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 15 мартда 1324-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2004 йил 13 январдаги

11 ва 2004-10-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан

келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб

чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 567-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.

2. Тўловчиларни, солиқ имтиёзларини беришни, ягона ер солиғини тўлаш муддатлари ва тартибини, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29-сонли ва 2002-27-сонли қарори билан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1102 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й. 5-сон, 2003 й. 1-2-сон, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 87-модда) амал қилиш керак.

3. Ягона ер солиғининг солиқ солиш объекти бўлиб қишлоқ хўжалиги майдонлари ва жамоат қурилмалари ва ҳовлилари билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қиймати Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси томонидан аниқланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун етказилади.

Жамоат иморатларининг меъёрий қиймати асосий ерларнинг қийматига 2 коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади.

Хўжаликларнинг ихтисосланганлигига қараб асосий ерлар деганда:

пахтачилик, сабзавотчилик, шоличилик ва тамакичилик хўжаликлари учун - суғориладиган ҳайдаладиган ерлар;

бо

...