Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 65-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-41-сон "Кичик ва ўрта бизнес корхоналарини улар томонидан ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар учун технологик ускуналар юзасидан импорт божхона божларини тўлашдан озод этиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 23.06.2008 й. Қарори (АВ томонидан 26.06.2008 й. 694-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2008 й.

N 694-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.06.2008 й.

N 65


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

23.06.2008 й.

N 01-02/8-41


ҚАРОРИ



Кичик ва ўрта бизнес корхоналарини улар томонидан

ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар учун технологик

ускуналар юзасидан импорт божхона божларини тўлашдан

озод этиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 6 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 25 мартдаги ЭГ 04-02-05/624, 02/8-50-сон қарори билан тасдиқланган "Кичик ва ўрта бизнес корхоналарини улар томонидан ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар учун технологик ускуналар юзасидан импорт божхона божларини тўлашдан озод этиш тартиби" (1999 йил 8 апрель, рўйхат рақами 694 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 4-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 257-модда.