Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 57-сон, Молия вазирлигининг 121-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 18-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-35-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 31.12.2013 й. Қарори (АВ томонидан 16.01.2014 й. 2436-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.01.2014 й.

N 2436-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2013 й.

N 57


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2013 й.

N 121


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2013 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2013 й.

N 01-02/8-35


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 96-модда) 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сонли қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Молия вазири

Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

       





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

13.

8415 81 001 0,

8415 83 000 9


Саноат кондиционерлари ...

2. 82-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

82.

8704 10 102 0,

8704 21 100 0,

8704 23 910 1,

8704 23 910 2,

8704 31 100 0

Евро 3 ва ундан

ортиқ стандартларга

мос келадиган,

8705 (юк кўтариш

қобилияти 25 тн

гача бўлган

автокранлардан

ташқари ТИФ ТН

коди 8705 10 009 0)

Евро 3 ва ундан

ортиқ стандартларга

мос келадиган


Юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 январь, 3-сон, 44-модда