Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2010 й. ПҚ-1317-сон "Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2010 й.

N ПҚ-1317



БАНК ТИЗИМИНИНГ МОЛИЯВИЙ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛЛИГИНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ўстириш, уларнинг инвестициявий фаолиятини кучайтириш ҳамда ички манбалар ҳисобидан иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтириладиган кредитлар ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб этиш мақсадида:

2. Акциядорлик тижорат банкларининг акциядорлари ва Кузатувчи кенгашларининг 2010 йилда қўшимча маблағларни жалб этиш ва банкларнинг жами капиталларини 2-иловага* мувофиқ 490 млрд. сўмга кўпайтириш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.


3. Янгидан ташкил этилаётган тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 100,0 миллиард сўм қилиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда 2019 йилнинг 19 январига кадар тижорат банкларининг устав капитали миқдорлари мазкур бандда кўрсатилган талабларга етказилишини таъминласин.

4. Тижорат банклари томонидан, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга, янги инвесторларга сотилгунга қадар, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ, асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 104-модда.