Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 10.09.2011 й. 26/2-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.10.2011 й. 1831-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.10.2011 й.

N 1831-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.09.2011 й.

N 26/2


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,

инкассация ва қимматликларни ташишга доир

йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 16 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 344-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 258-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома"га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                             Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,

инкассация ва қимматликларни ташишга доир

йўриқномага киритилаётган қўшимчалар


1. 61-банд "100 сўм - қизил" деган сўзлардан кейин "шунингдек 500 сўм - оч кўк" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 63-банд "50000 сўм" деган сўзлардан кейин "ҳамда 500 сўм қийматидаги тангалар учун 500000 сўм" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 364-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари асосий ҳисоб рақами очилган банк (филиал) кассасига энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баробари миқдоригача бўлган нақд пул тушумини мустақил топширишлари мумкин";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 375-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Банклар (филиаллар) томонидан миллий ва чет эл валюталаридаги нақд пуллар ҳамда бошқа қимматликларни бевосита ўзлари (самонос) ташишга йўл қўйилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 40-сон, 445-модда