Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.1998 й. 671-I-сон "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1998 й.

N 671-I


“ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

ФАОЛИЯТИНИНГ ШАРТНОМАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАСИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1998 йил 1 ноябрдан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазкур Қонунга алоқадор бўлган норматив ҳужжатлар, шунингдек хўжалик шартномалари шаклларининг намуналари илова қилинган ҳолда чоп этилишини таътинлансин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                         Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 йил, 9-сон, 171-модда