Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.1998 й. 219-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.1998 й.

N 219



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 19 майдаги

219-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 йил, 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 8-банднинг биринчи хат бошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ва божхона хизматларида" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар томонидан номинал қиймати бўйича сотиб олинаётган акциз маркалари учун пул маблағлари республика бюджетига ўтказилади.

"Гознак" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига акциз маркаларини ишлаб чиқариш бўйича харажатлар уларнинг номинал қиймати доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади";

в) 9-банддаги "Молия вазирлиги" сўзларидан кейин "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари киритилсин;

г) 14-банд қуйидаги тахрирда баён қилинсин:

"14. Акциз маркалари акциз солиғи тўланганлиги далили ҳисобланади.

Маҳаллий тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларни импорт қилувчилар акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб оладилар.

Акциз маркаларининг қиймати акциз солиғи тўлашда ҳисобга қўшилмайди. Акциз маркаларини сотиб олиш харажатлари (шу жумладан, уларнинг номинал қиймати), шунингдек, акциз маркалари билан маркалаш бўйича харажатлар тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар чиқимларига тегишли бўлади.

Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни импорт қилувчилар акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлаганларидан кейин акциз маркаларини сотиб оладилар.

Тўланган акциз солиғи импорт қилувчиларга юридик шахсларга фақат контракт бекор қилинганда, фойдаланилмаган (шу жумладан, шикастланган) акциз маркалари топширилган шартларда, жисмоний шахсларга эса фойдаланилмаган (шу жумладан, шикастланган) акциз маркалари тақдим этилган шартларда қайтарилиши мумкин".





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 18 июлдаги

256-сон қарорига

ИЛОВА



Акциз маркалари тизимини жорий этиш

бўйича идоралараро комиссия

ТАРКИБИ

Хамидов Б. С.

-

Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодиёт ва статистика вазири комиссия раҳбари


Усмонов М. 3.

-

Бош вазир ўринбосари


Беганов В. С.

-

Давлат солиқ қўмитасининг раиси


Комилов У. Т.

-

Давлат божхона қўмитасининг раиси


Сайфиддинов Ж. Б.

-

Молия вазири


Бурхонов Ф. Ж.

-

"Ўзбекбирлашув" компаниясининг раиси


Носиров Б. Н.

-

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясининг раиси


Файзиев 3. О.

-

"Ўзбексавдо" компаниясининг раиси


Қирғизбоев Б. Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси Котибияти мудири


Тошматов К. Ф.

-

"Пахта-банк" раиси


Қуролов М. Я,

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Орипов С. О.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Гадоев Э, Ф.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Қамбаров С. У.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


Ахмедов Д. С.

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси


Мақксудов А. Н.

-

"Ўздавстандарт" маркази бош директори


Худойқулов С. X.

-

"Гознак" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори


Голышева И. X.

-

Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Икромов Р.А.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Берекетов Т.Б.

-

Адлия вазирлигининг бўлим бошлиғи


Муротов Э.

-

"Ўзбат" акциядорлик жамиятининг иқтисодий алоқалар бўйича директори


Абдуллаев Ж.Х.

-

Давлат солиқ қўмитаси департаменти директори комиссия котиби


Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.