Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида "Тошкент Француз альянси"ни таъсис этиш ва унинг фаолияти шартлари тўғрисида Битим (Париж, 2014 йил 7 ноябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида

"Тошкент Француз альянси"ни таъсис этиш

ва унинг фаолияти шартлари тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон ва Франция ўртасида мавжуд маданий-гуманитар ва дўстона муносабатларни ривожлантириш истагида,

маданият, таълим, фан ва техника соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиб,

1993 йил 27 октябрда Париж шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида маданий, илмий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида Битимга мувофиқ икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига кўмаклашиш истагида,

суверен тенглик, ўзаро манфаатдорлик ва Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигини ҳурмат қилиш тамойилларига риоя қилиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Томонлар икки томонлама маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда француз тилини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида "Тошкент Француз альянси" нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда - Тошкент Француз альянси) таъсис этилишини қўллаб қувватлайдилар.


2. Тошкент Француз альянси фаолиятининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистон

...