Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 25.12.2014 й. 16/1-23171-сон “2015 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Ахборот

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

25.12.2014 й.

N 16/1-23171



2015 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек солиқ

солишнинг айрим масалалари тўғрисида

АХБОРОТ


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-379-сонли ва 2014 йил 11 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-381-сонли қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4677-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2270-сонли қарорига мувофиқ, 2015 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги асосий ўзгаришлар, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида маълум қилади.



I. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА


1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорининг 8-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкаси 2014 йилдаги солиқ ставкасига нисбатан 0,5 фоизли пунктга пасайтирилди ва 8 фоиз ўрнига 2015 йилда 7,5 фоиз қилиб белгиланди.

Тижорат банклари учун солиқ ставкаси 2014 йил даражасида - 15 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари (фойда солиғини 7,5 фоиз ставкада тўлаш кўзда тутилганлар) учун пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича белгиланган ставка 5 фоизга камайтирилиши сақланиб қолинди.


2. Экспорт қилувчи корхоналар учун ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги улушига боғлиқ ҳолда фойда солиғи ставкасини пасайтириш тартиби сақланиб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё маҳсулотлари мустасно. Экспорт улуши:

сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда, белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда, белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.


3. Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 2014 йил даражасида 35 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.


4. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланиб қолинган.



II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА


2015 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда энг кам иш ҳақининг бир бараваригача "0" даражали ставкани назарда тутувчи тўрт поғонали (2014 йилда 3 поғонали бўлган) солиқ ставкаларини қўллаш тартиби жорий этилди.

Бунда, солиқ ставкалари даромаднинг бошқа гуруҳлари бўйича 2014 йил ставкаларига нисбатан бир фоизли пунктга оширилди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорининг 9-иловасига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

        

Солиқ солинадиган даромад


Солиқ ставкаси


энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда


даромад суммасининг 0 фоизи


энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (+1 сўм) беш бараваригача миқдорда


даромад суммасининг 8,5 фоизи


энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+ 1 сўм) ўн бараваригача миқдорда


беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 17 фоизи


энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан (+ 1 сўм) ва ундан юқори миқдорда


ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 23 фоизи


       

Бунда, солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига - 2015 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (118 400 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида, энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан бошлаб тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақининг жами суммаси).

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан "0" ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни (энг кам иш ҳақини) чегирган ҳолда 1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алоҳида даромад турларини солиққа тортиш мақсадида энг кам ставка 8,5 фоиз миқдорида қўлланилади.



III. ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА


1. Ягона солиқ тўловининг ставкалари микрофирмалар ва кичик корхоналар учун (савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорининг 10-1-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари шу жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 10-2-иловасига мувофиқ ҳамда айрим тоифадаги корхоналар учун 10-3-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2014 йилги даражада 6 фоиз миқдорида сақланиб қолинди, бундан 10-1-илованинг 2-11-бандларида назарда тутилганлар мустасно.

Саноат соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2014 йилги даражада 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, матбаа ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2014 йилги даражада 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.


2. 2015 йил 1 январдан бошлаб, микрофирма ва кичик корхоналар ҳисобланадиган қурилиш ташкилотлари

...