Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг ТД/04-01-09/7, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-1-сон "2003 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар тўғрисида"ги 03.01.2003 й. хати

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.01.2003 й.

N ТД/04-01-09/7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.01.2003 й.

N 2003-1


2003 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний

шахсларга солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар

тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 455-сон қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ 2003 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги асосий ўзгаришларни маълум қилади.



I. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ БЎЙИЧА


1. Даромад (фойда) солиғи ставкаси 2002 йилдаги 24 фоиз ўрнига 20 фоиз миқдорида белгиланган.


2. Аукционлар ўтказиш, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган, корхоналар учун даромад (фойда) солиғи ставкаси 35% миқдорида қолдирилган.


3. 2002 йилда даромад (фойда) солиғининг пасайтирилган ставкалари белгиланган тўловчиларнинг алоҳида тоифалари бўйича ҳам  ушбу ставкалар ўзгаришларсиз қолдирилади:

- устав фонди 1,0 млн АҚШ долларига эквивалент бўлганда устав фондида хорижий сармоянинг улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган, хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун - 20%, яъни умумбелгиланган ставка бўйича тўланади;

- устав фонди 1,0 млн АҚШ доллари ва ундан юқори суммага эквивалент бўлган миқдорда устав фондидаги хорижий сармоянинг ҳиссаси 50 фоиз ва ундан кўп бўлганда чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун - 16%;

- болалар учун товарлар, аёллар гигиенаси ва бадиий ҳунармандчилик буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашадиган юридик шахслар учун - 10%.


4. Экспортчи корхоналар учун сотишнинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)- нинг эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғлиқ ҳолда даромадларга солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақланган. Айнан ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улуши қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун:

- сотишнинг умумий ҳажмида 15 дан 30 фоизга қадар бўлганда - белгиланган ставка 30% га пасаяди;

- сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан ортиқ бўлганда - белгиланган ставка 2 баравар пасаяди.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги “Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 390-сон қарорига биноан қуйидагилар белгиланди:

а) - истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар бўйича белгиланган даромад (фойда) солиғи ставкаси 20 фоизга камайтирилади;

- болалар учун товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар болалар учун  товарлар

...