Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг ТД/04-01-02/1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-1-сон "2001 йилда юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортишдаги ўзгартиришлар тўғрисида"ги 02.01.2001 й. хати

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.01.2001 й.

N ТД/04-01-02/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.01.2001 й.

N 2001-1


2001 йилда юридик ва жисмоний шахсларни

солиққа тортишдаги ўзгартиришлар тўғрисида

ХАТ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2001 йилга бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 500-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига биноан 2001 йил учун солиққа тортиш тартибидаги асосий ўзгартишлар тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси мазкур ўзгартишлар ҳақида маълум қилади.


ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ БЎЙИЧА


I. Даромад (фойда) солиғи бўйича


1.1. Даромад (фойда) солиғи бўйича ставка 2000 йилда амал қилган 31 фоиз ўрнига 26 фоиз миқдорида белгиланди. Солиқ ставкаси 35 фоиз миқдорида белгиланган лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказиш, аукцион (кимошди савдо), казинолардан фойда олувчи юридик шахслар бундан мустасно.


1.2. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорига биноан пасайтирилган ставкалар белгиланган алоҳида соли

...