Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 11.10.2010 й. 213-мх-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.10.2010 й. 1387-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2010 й.

N 1387-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.10.2010 й.

N 213-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат

реестридан чиқариш тўғрисида


(2010 йил 21 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 28 сентябрдаги ММ/04-01-32-14/910 ва 13/1-13961-сон хатини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 13 июлдаги 94, 2004-46-сон "2004 - 2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Дастурини молиялаш учун йўналтирилаётган маблағларни солиқ солиш базасидан камайтириш юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар учун даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1387, 2004 йил 21 июль) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ушбу ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                    Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 355-модда.