Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 17-сон, Адлия вазирлигининг 20-26-4-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-05-сон "Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 28.02.2008 й. Қарори (АВ томонидан 07.03.2008 й. 1330-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.03.2008 й.

N 1330-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.02.2008 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.02.2008 й.

N 20-26-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.02.2008 й.

N 2008-05


ҚАРОРИ



Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари,

адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан

бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 17 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 29 февралдаги 41, 66-мх ва 2004-29-сонли қарори билан тасдиқланган Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (2004 йил 22 март, рўйхат рақами 1330 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 148-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 4 июндаги 60, 20-26-02 ва 2007-28-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида (2007 йил 11 июнь, рўйхат рақами 1330-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 253-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси билан келишилган.

Молия вазири

Р. Азимов

Адлия вазири

Р. Муҳитдинов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 71-модда.